Фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун 2023 йилда 49 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилган. Бу ҳақда 1 март куни АОКАда бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби бўйича матбуот анжуманида маълум қилинди.
Айтилишича, судьяларнинг 22 нафари ўз аризасига кўра, 2 нафари вафот этгани муносабати билан, 17 нафари судьялик қасамёдини, 8 нафари Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимидан озод қилинган. Бундан ташқари, ваколат муддати якунига етган 10 нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига нолойиқ деб топилган.
Қўшимча қилинишича, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг судларга турли вазифалар юклаш ҳақидаги 9 та қарори бекор қилинган. Бунда 2 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва 1 та ҳолат бўйича судьяга нисбатан чиқарилган маъмурий жавобгарликка оид қарор бекор қилинган. Яна 1 та ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, айни пайтда тизимда 1 минг 409 нафар судья фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)