• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиялик депутатлар ўлим жазосини қайтаришни таклиф қилди

    Россия парламентининг қуйи палатаси ялпи мажлисида депутатлар мамлакатда ўлим жазосига қўйилган мораторийни бекор қилиш масаласини кўтарди. Муҳокамалар Crocus City Hall’даги теракт фонида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Current Times хабар берди.

    Фото: “дзен.ру”

    Хусусан, Россия либерал-демократик партияси етакчиси Леонид Слуцкий мораторийни бекор қилишни таклиф қилган ва унинг партияси аллақачон тегишли таклифларни тайёрлаётганини айтган. Коммунистик партия раҳбари Геннадий Зюганов Crocusъдаги терактни содир этганларнинг “ер юзида юришга ҳаққи йўқ”лигини айтган.

    “Адолатли Россия — Ҳақиқат учун” партияси лидери Сергей Миронов унинг партияси террорчилар ва педофилларга ўлим жазосини қайтариш бўйича референдум ўтказишни талаб қилишини айтган. “Миронов референдумни 2024 йил 8 сентябрь, “Ягона овоз бериш” кунида ўтказишни хоҳлашларини қўшимча қилган.

    Аннексия қилинган Қримдан Давлат думасининг “депутати” Михаил Шеремет ҳам ўлим жазосига қўйилган тақиқнинг бекор қилинишига эришиш ниятини эълон қилди. У Россия Конституциявий судига мораторийни бекор қилишнинг қонуний асослари бўйича сўров юборишини айтди.

    Давлат думаси раиси Вячеслав Володин, ўз навбатида, ўлим жазосини қайтариш учун референдум ўтказишнинг ҳожати йўқ – Конституциявий суднинг қарори етарли эканини билдирди.

    “Бугунги кунда Конституциявий суднинг ушбу нормаларни амалга оширишни кейинга қолдирадиган қарори бор. Биз Европа Кенгашидан чиқдик. Шунинг учун бу мавзу муҳокама талаб қилади”, — деб хулоса қилди Володин ва хавфсизлик соҳасидаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш учун фракциялараро ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.

    Конституциявий суд муҳокамаларга изоҳ беришдан бош тортди.

    Россияда ўлим жазоси қачон бекор қилинган?

    Россия ўлим жазосига мораторийни 1997 йилда Европа Кенгашига қўшилганидан сўнг дарҳол киритган эди. Кейинчалик, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенциясига 6-сонли протокол имзоланган: айнан шу ҳужжат 1997 йил 16 апрелдан бошлаб Россияда ўлим жазосига мораторий киритган.

    Мораторий 2010 йилда тугашидан олдин, 2009 йил ноябрь ойида Россия Конституциявий суди уни яна узайтирган. Конституциявий суднинг бу позицияси Россия 2022 йил октябрь ойида ташкилотни тарк этганида ва мамлакатда ўлим жазосини қўллаш ҳеч қандай халқаро шартнома билан чекланмаганига қарамай, ўзгармаган.

    Ҳозирги кунда расман 64 та давлатда ўлим жазоси қўлланилади. Улар қаторида АҚШ, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони, Ироқ, Покистон, Беларусь, Кувайт, Фаластин, Ҳиндистон, Япония ва Миср ҳам бор.

    • Crocus City Hall’даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 139 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган. Ҳужумни содир этишда Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси айбланган, улар айбига иқрор бўлган.
    • Мазкур ҳолатдан кейин Россияда мигрантларга нисбатан муносабат ўзгарган. Жумладан, аэропортда қирғизистонликлар ушлаб турилгани, ҳайдовчиларнинг миллати суриштирилаётгани ва иш берувчилардан мигрантлар ҳақида маълумот тақдим этиш талаб қилинаётгани айтилмоқда. Ўз навбатида, Россияга кириш ва чиқишни текшириш жараёни кучайган. Ҳолат юзасидан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирилиги зарурат бўлмаса, Россияга ташриф буюрмасликни тавсия қилган.
    27.03.2024, 11:06   Изоҳ (0)   2488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    "Биз теракт радикал исломчилар томонидан амалга оширилганини биламиз. Бизни буюртмачи кимлиги қизиқтирмоқда" — Путин

    25.03.2024, 23:55

    Тожикистон президенти Москвадаги теракт юзасидан аҳолига мурожаат қилди  

    26.03.2024, 09:53

    Crocus'даги теракт иши бўйича бир оиланинг уч аъзоси ҳибсга олинди (фото) 

    26.03.2024, 10:16

    Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди

    26.03.2024, 15:43

    “Crocus City Hall’га ҳужум ортида АҚШ, Буюк Британия ва Украина турибди” — Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари

    26.03.2024, 19:29

    “Crocus City Hall’даги теракт Россия ичида тартибсизлик келтириб чиқариш учун амалга оширилган” — Россия хавфсизлик хизмати раҳбари

    26.03.2024, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.