Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги назорат инспекцияси томонидан Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчасига (АГТКШ) мувофиқлик сертификатисиз маҳсулот учун жарима қўлланилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга Жиззах вилояти назорат инспекцияси томонидан “Х.Б.I” МЧЖ да ўтказилган текширишда автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчаси томонидан мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилиш ҳолатлари аниқлангани сабаб бўлган.
Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ, жамиятга 41 млн сўм миқдорда молиявий жарима расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)