Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи 20 ёшли Ю.О. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 2 млн 525 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштрилиганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчилар 18 ёшли М.Б. ҳамда 24 ёшли Э.М. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, М.Б. ва Э.М. жабрланувчи Ю.О.га SMS хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 2 млн 525 минг сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғрилик қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Б. ва Э.М.ларнинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)