“Ўзкомназорат” инспекцияси Фарғона вилоят ҳудудий шўбаси, вилоят электромагнит мослашув хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Қўштепа туманида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар давомида Қўштепа тумани “Қумтепа” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро И.И. томонидан 3 дона BAOFENG BF-888С русумли радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан фойдаланилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат сабаб фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг техник регламентлари ёки давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.
Фуқаро И.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 152-моддаси 1-қисмидаги (радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг техник регламентлари ёки давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрларига риоя этмаслик) талабларни бузганлиги сабабли маъмурий чора кўрилди.
Изоҳ (0)