Ўзбекистонда 11 март куни 1 минг 343 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13 миллион 378 минг кубометр табиий газ сотилгани маълум қилинди.
Қайд этилишича, кеча, 11 март куни мамлакат бўйлаб кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 18 та носозлик бартараф қилинди. Республика истеъмолчиларига 208,2 миллион кВт/соат, режадагига нисбатан 1 фоиз кўп электр энергияси, 143,6 миллион кубометр, режадагига нисбатан 7 фоиз кўп табиий газ етказиб берилди.
Мамлакатдаги 1 минг 343 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13 миллион 378 минг кубометр табиий газ сотилди. Шунингдек, автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали истеъмолчиларга 810 минг тонна суюлтирилган газ етказилди.
Таъкидланишича, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари автобензин ҳамда дизель ёнилғиси билан мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган даражада таъминланмоқда. Хусусан, 11 март куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 4 минг 50 тонна автобензин етказиб берилди.
Шунингдек, биржа савдоларига автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун 8 минг 470 тонна автобензин, 1 минг 296 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 5 минг 574 тонна автобензин ҳамда 1 минг 52 тонна дизель ёнилғиси сотилди.
Изоҳ (0)