Президент Шавкат Мирзиёев байрам тантанасидан сўнг Наврўз сайлида бўлиб, миллий маданият марказлари, фолклор-этнографик жамоалар чиқишларини кузатди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.26.40-ZH2zTOYy.jpg)
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.26.48-x6lI07Ke.jpg)
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.26.52-W5ZrDTrN.jpg)
“Бу санъат, бу урф-одатларимиз тарихий. Уларнинг замирида катта маданият, маърифат бор. Бу йўналишни маҳкам тутиб, давом эттираётганингиз учун раҳмат. Байрам миллий қадриятларимиз билан файзли”, - деди Шавкат Мирзиёев.
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.26.55-D4Bsglen.jpg)
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.26.59-dh_FoQ1Y.jpg)
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.27.02-ps_qhLhj.jpg)
Кўпмиллатли халқимизнинг тўйи, байрамлари бир бўлиб кетган. Наврўз ҳам барча миллат ва элат вакилларининг севимли байрамига айланган. Бугун юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда. Ҳудудларда 38 та дўстлик жамияти ва 153 та миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда.
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.27.16-8nTa_rch.jpg)
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.27.19-eXT3-LsH.jpg)
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 16.27.26-mcw_RFwI.jpg)
Давлат раҳбари шундай марказларнинг кўргазмалари ва куй-қўшиқларини ҳам томоша қилди. Турли миллат вакиллари билан самимий суҳбатлашиб, эзгу тилакларини билдирди.
Изоҳ (0)