Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хорижга қиймати 150,1 млн долларга тенг бўлган 251,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
![](/static/2024/03/21/2024-03-21 15.57.34-3XE0vHW7.jpg)
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 мартага ёки 115,5 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,6 фоиз), Россия (26,1 фоиз), Қозоғистон (9,1 фоиз) ва Хитой (9 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
2024 йилнинг январь-февраль ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 4,1 фоизини ташкил этган.
Изоҳ (0)