Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида “Ўзбеккўмир” ишчи-ходимларининг 5,5 млрд сўмдан ортиқ маошлари ундириб берилди. Бу ҳақда Ангрен шаҳар прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан қонун устуворлиги таъминланмоқда. Шаҳар прокуратураси томонидан “Ўзбеккўмир” АЖ ишчи-ходимларининг 2024 йил февраль—март ойлари ҳолатига жами 18 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги ойлик иш ҳақидан бўлган қарздорликни ундириш чоралари кўрилди.
Жорий йилнинг 18—19 март кунлари икки кун давомида “Ўзбеккўмир” АЖдан ишчиларга жами беш ярим миллиард сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақи ундириб берилди. Қолган 13 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик 20 март куни ундириб берилиши айтилди.
Бу борада жамият бошқаруви масъулларига нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)