Ўзбекистонда иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция ратификация қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram канали хабар берди.
Олий Мажлис Сенатининг 50-ялпи мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилиб, маъқулланганди. 12 март куни президент ушбу қонунни имзолади.
Конвенция иш берувчилар томонидан пул шаклида иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган. Конвенция қоидалари иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилади. Конвенция иқтисодий фаолиятнинг барча соҳалари ва ишчилар тоифаларига татбиқ этилади.
Конвенцияда иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхат, купон ёки бошқа шаклда, шунингдек, таркибида алкоголь миқдори юқори бўлган спиртли ичимликлар, организм учун зарарли гиёҳванд моддалар кўринишида тўлаш тақиқланган.
Изоҳ (0)