• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Париж метросига илинган катта суратимни кўриб қувониб кетдим”. Сами Юсуф концертида куйлаган илк ўзбек хонанда Илёс Арабов билан суҳбат (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илёс Арабов “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида британиялик машҳур хонанда Сами Юсуфнинг таклифи, баъзи ҳамюртларимиз томонидан қадрсизланаётган мақом қўшиқларини Францияда қандай кутиб олишгани ҳақида гапирди.

    — Сами Юсуф билан илк марта Самарқандда бўлиб ўтган “Боқий шаҳар” концерт дастурида учрашганмиз. Ҳамма қатори мен ҳам у билан суратга тушишга, суҳбатлашишга ҳаракат қилдим. Аммо унинг атрофида қўриқчилари ниҳоятда кўп эди. Қўшиқни куйлаб, саҳна ортига ўтсам, Сами Юсуф гримёр хонасида ўтириб, чиқишимни кузатиб ўтирган экан. Мени кўриши билан “Браво” деб олқишлади. Шундан кейин у билан бир оз суҳбатлашдик. “Ҳозир мақом айтдингизми?” деб сўради.  Бухоро мавригисини куйлаганим ва унинг мақом қўшиқларидан қандай фарқли жиҳати борлигини тушунтириб бердим. Бирга суратга тушдик ва хайрлашдик. Орадан бир неча ой ўтганидан кейин Instagram тармоғидан маъмури алоқага чиқди. “Сиз билан Самарқандда танишган эдик, агар қарши бўлмасангиз, сизни 2023 йилнинг декабрь ойида бўладиган концерт дастурига таклиф этамиз. Ҳамкорлик қилиш ниятимиз бор”, деди. Албатта, бу гапдан қувондим. Бир неча кундан кейин Сами Юсуфнинг ўзи ҳам алоқага чиқиб, таклифини қабул қилганимдан хурсанд бўлганини айтди. Кейин ижтимоий тармоқда гуруҳ очилиб, Сами Юсуф ва жамоаси билан доимий мулоқотда бўлиб турдик. Мен билан тайёргарлик жараёнлари 6 ой давом этди. Аввалига тайёр мақом қўшиқларидан бирини ижро этсам керак, деб ўйлагандим. Аммо яхлит композиция яратилган ва аввалдан менинг куйлайдиган жойларим белгилаб қўйилган экан. Бу концерт жуда кўп давлат хонандаларининг муштаракларини акс эттирган концерт бўлди. Чунки француз, марокаш, ўзбек, турк, араб ва африкалик ижодкорлар бир саҳнада куйлашди.  Сами Юсуф “Сиз Алишер Навоий ғазалларини куйланг”, деди. Навоийшунос устозлар билан маслаҳатлашиб, ҳали куйга солинмаган, илоҳий ишқ ҳақидаги ғазалларни олиб, нолага солдик. 9—10 декабрь кунлари Франциядаги энг катта Филармония саройида концерт дастури бўлиб ўтди. Сами Юсуфнинг шу қадар содиқ мухлислари бор эканки, у дунёнинг қайси нуқтасида концерт берса, ўша ерга келиб, чипта сотиб олишар экан. Концерт чин маънода профессионал тарзда ўтди, — дейди Илёс Арабов.

    Хонанда Францияда мақом ашулаларимизга бўлган муносабат ва санъатга бўлган ҳурмат юқори эканлиги ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — 2008 йилдан буён Франция давлатига гастрол сафарлари билан бораман. Сами Юсуф концерти ўтган Франция Филармония саройида 2022 йили яккахон концерт дастуримни ҳам ўтказганман. Бу миллат вакилларининг санъатни қадрлашига тан бериш керак. Улар хорижлик созанда ва хонандаларнинг фаолиятига бееътибор эмас. Концерт саройида назоратчилар эмас, томошабинларнинг ўзи телефондан фойдаланишингизга рухсат бермайди. Улар ёшликдан санъатни қадрлашга одатлантирилар экан. Улар концертга киришдан аввал ўша халқ санъати тарихини ўрганиб чиқади. Қўшиқни ҳис қилиб тинглаётгани сезилади. Мени ҳайратлантирган жиҳат: декабрь ойидаги концерт арафасида ташкилотчилар хонандаларнинг баннерларини турли ҳудудларга илган экан. Париж метросига тушсам исм-шарифим ёзилган катта суратим илиниб турибди. Қувониб кетдим. Уларда асл санъатга бўлган эътибор ниҳоятда юқори, — дейди Илёс Арабов.

    Хонанда баъзан мақом қўшиқларининг юртимизда қадрсизланиши кўриб, ранжиши ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Миллийликдан ҳеч қачон уялмаслик керак. Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасининг 21-қаватида ресторан бор экан. Эшик ёнида турган соқчи танбурим борлиги учун асосий йўлакдан чиқишимга рухсат бермади. Ошхона томондан киришим кераклигини айтди. Гапидан қаттиқ ранжидим, чунки шунча меҳмонлар чамадонлари билан бемалол ичкарига кирмоқда. “Танбурингиз бўлмаса кираверасиз”, деяпти. Атайин қайсарлик қилиб, танбурим билан асосий эшикдан кираман деб туриб олганимдан кейин ноилож рози бўлди. У ерда яқин танишимнинг аёлини туғилган куни бўлаётган эди. Табриклаб, она ҳақида битта қўшиқ айтиб берди. Жуфт бўлсин дейишганидан кейин “Ўртар” ашуласини ҳам айтдим. Баланд овозда куйлаганим ёки бошқа меҳмонларни безовта қилганим йўқ. Яхши кайфиятда жойимга келиб ўтирсам, меҳмонхона хизматчиси ёнимга келиб “Ака бошқа ашула айтмас экансиз, мумкинмас экан”, деди. Ҳўп дедим. Аммо бир неча дақиқадан кейин таниш укаларимизнинг опера айтишига индамагани, аксинча қўллаб-қувватлашларини кўриб жаҳлим чиқди. Нима мен мақом айтсам, бу ресторан эскириб, замонавийлигини йўқотадими? Мезбонлар келиб яна қўшиқ айтиб беришимни сўради, аммо рухсат беришмаётганини айтганимда унинг ҳам жаҳли чиқди. Бу миллийликдан уялишми ёки жирканиш? Кетаётганимда меҳмонхона ишчисидан нега бундай қилганини сўрадим. “Опера классика”, деган гапни эшитгач, янада ғазабландим. “Тўғри опера жаҳон классикаси, мақом эса биз ўзбекларнинг классик санъатимиз. Сиз ҳам ўзбексиз шекилли”, деб чиқиб кетдим. Афсуски, бунга ўхшаш мисоллар жуда кўп. Мақом гўзал санъат, дунёда унинг иштиёқмандлари жуда кўп. Аммо баъзи ҳамюртларимиз уни қадрламаётгани кўнгилни хира қилади, — дейди Илёс Арабов.

    Видеони тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин.

     

    18.03.2024, 13:45   Изоҳ (0)   20310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ирфон Хон билан видолашаётган Болливуд, Сами Юсуфни тинглайдиган Райҳон, одамлардан ранжиган яна бир Райҳон. Машҳурлар карантинда (фото+видео)

    29.04.2020, 22:22

    Мирзо Улуғбек расадхонаси кўринишидаги саҳна, ўз қўшиқлари билан барчага манзур бўлган Сами Юсуф, дронлар иштирокидаги «Боқий шаҳар юлдузлари» саҳна кўриниши — «Ха...

    23.08.2022, 22:07

    «Рафиқам билан бу ерга сайёҳ сифатида қайтаман». Сами Юсуф Ўзбекистонга келиш учун сабаблар, оиласи ҳамда ўзбек мусиқасини дунёга танитиш истаги ҳақида (видео)

    29.08.2022, 16:25

    “Шунчаки юрагим йиғлади”. Таниқли журналист Муҳаббат Ҳамроева “Ёр-ёр” кўрсатувида бошқа чиқмаслигини маълум қилди

    18.03.2024, 12:35

    “Кальмар ўйини” юлдузи О Ён Су тегажоғлик учун 8 ойга қамалди 

    16.03.2024, 09:10

    “Аваз Охунни ёмон кўраман” — Никулиннинг “набираси” бўлган Ботирхон Имомхўжаев театрга ишга кирмаганидан афсусланади (фото, видео) 

    15.03.2024, 17:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.