Мирзо Улуғбек расадхонаси кўринишидаги саҳна, ўз қўшиқлари билан барчага манзур бўлган Сами Юсуф, дронлар иштирокидаги «Боқий шаҳар юлдузлари» саҳна кўриниши — «Халқаро туризм маркази» очилиш маросимидан фоторепортаж
Шавкат Мирзиёев бугун, 23 август куни «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этмоқда.
Йилига 2 миллион туристга хизмат қиладиган бу кўп тармоқли марказ таркибида «Боқий шаҳар» мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар мавжуд.
Тадбир аввалида Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, бу каби туризм марказларини келгуси йилларда Бухоро ва Хоразм вилоятларида очилишини ҳам айтди.
«Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!», — деди президент.
Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бошланди. Унда бир қатор саҳна кўринишлари намойиш этилди, асли эроний-озарбайжонлик бўлган британиялик машҳур қўшиқчи Сами Юсуф қўшиқ куйлади ҳамда дронлар иштирокида «Боқий шаҳар юлдузлари» саҳна кўриниши намойиш қилинди.
«Дарё» мухбири ушбу очилиш маросимидан фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)