• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Аваз Охунни ёмон кўраман” — Никулиннинг “набираси” бўлган Ботирхон Имомхўжаев театрга ишга кирмаганидан афсусланади (фото, видео) 

    “Мирзо” театри аъзоси бўлган Ботир Муҳаммадхўжаев шу кунгача қандай ютуқларга эришди, нега у актёрликни эмас, қизиқчиликни танлади? Қизиқчи сифатида ўзини намоён этолдими? Келинг, бу саволларга қуйида жавоб излаймиз.

    “Мен театр актёри эмасдим”

    Болалигидан санъатга қизиққан Ботирхон Имомхўжаев мактабни тамомлаб, санъат институтига ўқишга киради. Аммо унда театр актёри бўлиш хоҳиши йўқ эди.

    Фото: Instagram

    — Қизиқчиликка қизиқиш аввалдан юқори бўлган, аммо бу бўйича олий ўқув юрти бўлмагани учун мен ҳам бошқа қизиқчилар сингари актёрлик бўйича таҳсил олганман. Иккинчи курсдан бошлаб театрдаги спектаклларда моссовка ролларни ижро этиш учун юборишарди. Курсдошларим ичида фақат мен театрга боришни истамасдим. Чунки менда аввалдан театр актёри бўламан, деган хоҳиш бўлмаган. Аммо ҳозир бу қароримдан афсусланаман, агар имкон бўлганида, Ўзбек миллий академик театри саҳнасида битта рол ижро этган бўлардим. Чунки ёш улғайганидан кейин дунёқараш ва истаклар ҳам ўзгарар экан, — дейди Ботирхон Имомхўжаев.

    “Маъмур Холмедовнинг ғаши келарди”

    Ботирхон Имомхўжаев Мирзабек Холмедов билан қандай танишгани ва кўпчилик унинг жияни деб билгани учун Маъмур Холмедовнинг ғаши келгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Маъмур билан олдинма-кетин институтга кирганмиз, у мендан бир курс юқорида эди. “Мирзо” театрига қабул қилинишимда унинг ҳам ёрдами катта бўлган. Кейин Шукурулло Исроилов билан танишиб қолганман. Бир куни Миразбек Холмедовнинг туғилган кунига борадиган бўлдик, меҳмонлар кўп. Устозларга хизмат қилиб юрганимда Мирзабек Холмедов театрга янги аъзолар олиш ҳақида гап бошлаб қолган. Шунда Шукурулло Исроилов “Ана, Ботирхонни олайлик, яхши йигит” деб қолган. Шу гапдан кейин Мирзабек Холмедов менга эътибор қаратган ва кўп ўтмай театрга қабул қилинганман. Қайси даврага бормайлик, негадир мени Мирзабек Холмедовнинг жияни деб ўйлашарди. Бундан Маъмур Холмедовнинг ғаши келиб, жаҳли чиқарди. “Ҳақиқий жиян менман, сени ниманг ўхшайди”, деб кўп гапирарди. Аммо кўнглида кири йўқ, нима хоҳлаётганини шартта юзингизга айтади, — дейди Ботирхон Имомхўжаев.

    “Никулин лақабим бўлган”

    Ботирхон Имомхўжаев болаликдан уни Никулин деб чақиришгани ва кейинчалик бу шахс унинг ижодининг бир бўлагига айлангани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Синфимизда ҳамманинг лақаби бор эди, негадир мени Никулин деб чақиришарди. Тўғриси, жуда жаҳлим чиқарди, бундай дейишларини ҳақоратдек қабул қилардим. Кейинчалик бу одамнинг санъатдаги ўрнини тушуниб етиб, унга ўхшашимдан фахрлана бошлаганман.

    Фото: Instagram

    Бир неча йил олдин Озодбек Назарбеков билан Москвага гостролга борганмиз. Ҳайкали ёнида расмга тушишни ният қилгандим. Дўппиларни кийиб, унингдек хатти-ҳаракатларини қилиб расмга тушсам, одамлар тўпланиб мен билан расмга тушишни бошлашган. Кейин бир аёл “Никулинга ким бўласан?” деган. “Набираси, Тошкентга борганида бувим билан танишган, кейин дадам дунёга келган. Мен унинг набирасиман”, деганман. У ишонган, Москвада одамларнинг мен билан расмга тушганини айтиб анча вақтгача мақтаниб юргандим, — дейди Ботирхон Имомхўжаев.

    “Аваз Охунни ёмон кўраман”

    Ботир Имомхўжаев нега яккахон концерт бермагани ва қизиқчи Аваз Охунни ёмон кўриши ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Театримиздаги кўпчилик ижодкорлар алоҳида ҳам ижод қилиб, концертлар беришади. Мен ҳам якка ҳолда концерт беришим мумкин, аммо доим нималардир тўсқинлик қилади. Бошқа кулги жамоаларида иштирок этадиганлар якка ҳолда концерт беришмайди. Биз “Мирзо” театрида чиқсак ҳам, ҳаммамизнинг ҳеч бўлмаганда 20-25 дақиқалик яккахон чиқишимиз бор. Айтмоқчиманки, тайёргарлик кўрсам, мен ҳам бемалол икки соат одамларни кулдироламан. Аммо “Ия, бу ҳам концерт беряптими?” деб одамлар негатив фикр билдиришларини истамайман, кейин устозлар олдида ҳам хижолат бўламан. Аваз Охун бу борада эпчиллик қилди, яккахон ижодни уддалай олгани учун ҳам уни ёмон кўраман, — дейди Ботир Имомхўжаев кулиб.

    “Баъзи режиссёрлардан хафа бўлганман”

    “Хавфли бурилиш”, “Шурик Тошкентда” каби фильмларда суратга тушган Ботирхон Имомхўжаев Рустам Саъдиевдан ранжигани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — “Муҳаббат синовлари” фильмида суратга тушишни истаганман. Аммо Рустам Саъдиев кастингдан ўтказмаган. Маъмур суратга тушганида “Менга ҳам битта рол берса бўларди-ку”, деб жаҳлим чиққан. Баъзи инсонлар “Сизни ҳамма танийди, ролни ўйнаб-кулиб ижро этасиз”, деб ўйлашади. Аммо актёр ҳам ҳамма қатори инсон, у ҳам ролини кутиб яшайди. Машҳурлик — ролни қалаштириб беришади, дегани эмас. Масалан, Жаҳонгир Аҳмедов ҳам қайсидир фильмининг кастингига таклиф қилган. “Ролга тасдиқландингиз”, дейишган, лекин сёмкага чақиришмаган. Кейин билсам, фикри ўзгариб, бошқа актёрни чақиришган экан.

    Фото: Instagram

    Баъзан мен ўзи кимман: актёр, қизиқчи ёки бошловчиманми, деб ўйлаб қоламан. Ижодда баъзи нарсаларга ачинаман. Аммо устозим Шукрулло Исроилов айтганидек, “Хизмат кўрсатган артистлар бор — халқ танимайди, яхши кунига чақирмайди. Муҳими —халқнинг эътибори”, деган гаплари ёдимга тушиб, ўзимни юпатаман, — дейди Ботирхон Имомхўжаев.

    15.03.2024, 17:47   Изоҳ (0)   87841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик актёр Мэттью Перри ўлимидан 14 йил аввал васиятнома ёзиб қолдирган

    15.03.2024, 13:50

    “Ота-онам 36 млн долларга сотган қасрнинг пулидан мен ҳеч вақо олмадим”. Марьям Тиллаева Беверли Ҳиллсдаги оиласига тегишли уйнинг сотилишига муносабат билдирди

    15.03.2024, 10:49

    Instagram: Хонзодага янги машина совға қилишди, Иззат Ибрагимов набирали бўлди, Дурдона Қурбонова Роналдо билан “учрашди”

    15.03.2024, 09:55

    Ҳинд киносининг юлдузли жуфтлиги Ранбир Сингҳ ва Дипика Падуконе илк бор ота-она бўлади

    14.03.2024, 13:50

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    14.03.2024, 12:50

    Ҳашаматли уйлар, бриллиантлар ҳамда қимматбаҳо автомобиллар: сайёранинг энг бадавлат рэперлари қандай яшайди?

    13.03.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дубайда биринчи виртуал оила яратилди (видео)

    Дунё | 4 август, 17:45

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Улуғбек Қодиров 42 ёшда: актёр машҳурлик чўққисида нега АҚШга кетганди?

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:35

    Давлат бюджетига қайси солиқ тури энг кўп даромад келтираётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 4 август, 17:25

    “Челси” “Барселона”га Фермин Лопес учун Кристофер Нкункуни таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 17:17

    Тошкентда 2 нафар шахс ташкилот идорасидан ичида 560 минг АҚШ доллари бўлган сейфни ўмариб кетди

    Ўзбекистон | 4 август, 17:15

    600 нафар исроиллик собиқ амалдор Трампдан Ғазо урушини тўхтатишда ёрдам сўради

    Дунё | 4 август, 17:00

    Ўзбекистон АҚШдан пахта сотиб олиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 16:45

    “Онкологик беморларда паллиатив ёрдам кўрсатишни янада кенгайтиришимиз лозим” — мутахассис

    Саломатлик | 4 август, 16:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.