Индиан-Уэллсда бўлиб ўтаётган “Мasters” турниридан ўрин олган Зверев — Алкарас баҳси асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди.


14 март куни Индиан-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда германиялик Александр Зверев (6-рақамли теннисчи) ва испаниялик Карлос Алкарас (2-рақамли теннисчи)га қарши 1/4 финал учрашувини ўтказди.
1-сетнинг 3-геймида кортда асаларилар галаси пайдо бўлгани сабаб бош ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.
https://twitter.com/i/status/1768406690813051312Ўйин 14 март куни кечки вақтда давом эттирилди. Учрашув икки сет давом этиб, унда Алкарас ғалаба қозонди (6:3, 6:1).
У ярим финалда Жанник Синнерга қарши ўйнайди.
Изоҳ (0)