“Улкан тож” туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль ҳозирда жаҳон рейтинги етакчиси, 36 ёшли сербиялик спортчи Новак Жокович ҳақида гапириб ўтди.
![](/static/2024/02/16/djokovich-VgFkr_ej.jpg)
“Новак яхши инсон. Унинг муваффақиятини кўрсам, доим хурсанд бўламан. Мен уни тарихдаги энг яхши теннисчи деб атаган бўлардим. Унинг тана тузилиши меникидан яхшироқ ва бу ҳам унинг муваффақиятидаги муҳим жиҳат”, — дейди Надал.
Эслатиб ўтамиз, Жокович Australian Open 2024 турнирида чемпионлик титулини ҳимоя қила олмади. У италиялик Янник Синнерга ютқазди.
Сербиялик теннисчи иштирок этадиган навбатдаги турнир Индиан-Уэллсдаги (АҚШ) Masters турнири бўлади.
Ушбу мусобақа 6-17 март кунлари бўлиб ўтади.
Жокович “Улкан тож” туркумидаги мусобақаларнинг 24 тасида ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)