Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради ЎзА.
Шерзод Раҳимов 1984 йилда Қува туманида туғилган. 2005 йилда у Фарғона давлат университетини тамомлаган, 2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. Тайинловга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси бўлиб фаолият кўрсатиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил май ойидан 2023 йил ноябрга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган Иқболжон Эргашев президент қарорига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди.
Унинг ўрнига эса Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари – Халқаро иқтисодий ташкилотлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Нуриддин Мамажонов тайинланганди.
Изоҳ (0)