Бразилия полицияси 12 март куни Рио-де-Жанейрода қуролли шахс томонидан уч соатга ўғирлаб кетилган жамоат автобусидаги 17 нафар гаровга олинганлар қутқарилганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Рио-де-Жанейро полицияси матбуот котиби полковник Маркос Андраде шаҳарнинг асосий терминалларидан бирида тўхтаб турган автобусдаги барча гаровга олинганлар жиноятчи билан музокаралар натижасида озод этилганини айтган.
Андраденинг сўзларига кўра, отишма содир этган шахс гаровга олинганлардан бирини полициячи деб ўйлаб, унга ўқ узган. Полиция 34 ёшли жабрланувчининг аҳволи оғирлигини ҳамда касалхонага олиб кетилганини маълум қилган.
Автобус шаҳар марказидаги Сан-Кристовао терминалида тўхтаб турган ва қўшни Минас-Жераис штатига йўл олиши керак бўлган. Интервью берган одамларга кўра, терминалда бир неча ўқ овозлари эшитилган.
Изоҳ (0)