Туркиянинг Кожайли вилоятининг Гебзе туманида номаълум шахс Procter&Gamble заводига қуролли босқин уюштириб, компаниянинг 7 нафар ходимини гаровга олди.
Бу ҳақда бир қатор турк нашрлари хабар берди. Қайд этилишича, эркак шу йўл орқали Ғазо секторидаги вазиятга ўз норозилигини билдиришга қарор қилган.
Айни пайтда полиция ходимлари ҳужум қилган шахсни қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни озод қилишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)