Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 11 март куни журналистларга берган интервьюсида АҚШ президенти Жо Байден билан ҲАМАСни йўқ қилиш борасида келишиб олганини, айни пайтда бундан бошқа муқобил йўқ йўқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Исроил етакчисининг маълум қилишича, Исроил биринчи навбатда тинч аҳолининг Рафаҳдан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. ҲАМАС аскарлари оддий аҳолидан ажратиб олинмас экан, гуруҳни енгиш қийин бўлади.
Ҳозирда Рафаҳ ҳудудида 1,5 миллион фаластинлик тўпланган. Исроил мудофаа кучлари сўнгги ҳафтада ҳудудга ҳужумларни кучайтирди. БМТ қурбонлар ортиши хавфидан огоҳлантирганига қарамай, ҳарбий ҳаракатлар тўхтамади.
Изоҳ (0)