Ғарб давлатлари ўз ҳарбий салоҳиятини оширмоқда ва Россияни мағлуб этиш мақсадида тотал милитаризация сиёсатини олиб бормоқда. Бу ҳақда Сербия президенти Александр Вучич маълум қилди, деб хабар берди “ТАСС”.
“Ҳозир содир бўлаётган ишлар ҳаммаси ғирт аҳмоқлик. Уларнинг барчаси Путинни осонликча енга оламиз деб ўйлашган. Энди эса бунга осонликча эриша олмасликларини кўриб туришибди. Ғарбнинг ҳозирги тенденцияси тўлиқ ҳарбийлаштириш ва захираларни беш баравар кўпайтиришга қаратилган”, — деган Сербия раҳбари Вучич.
Хабарда айтилишича, Сербия раҳбари сўнгги ҳафтада мамлакат қуролли кучлари шайлигини текширган. Президент ҳарбий техникаларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Александр Вучич ҳозирги шароитда Ғарб Украинага ўз аскарларини юбориши эҳтимолдан узоқ эмаслиги борасида фикрларини билдириб ўтган эди. Президент, шунингдек, Украина можароси авж олиши хавфи мавжудлиги борасида ҳам айтиб ўтган.
Изоҳ (0)