Франция бош вазири Габриэль Атталь президент Эммануэль Макрондан кейин ҳарбийларни Украинага юборилишини истисно қилмади. Бу ҳақда Cnеws хабар берди.
Атталнинг таъкидлашича, Париж Европанинг марказида содир бўлаётган урушда ҳеч нарсани, жумладан, қуруқликдаги қўшинларни юборишни инкор эта олмайди. Макрон 26 февраль куни Украинага фавқулодда ёрдам кўрсатиш бўйича коалиция ташкил этилишини эълон қилган эди. Бу ассоциация Украина армиясига ўрта ва узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ва бомбалар етказиб беришни ваъда қилмоқда.
Франция президенти Украинага Ғарб қўшинлари юборилиши мумкинлигини ҳам айтган. Словакия бош вазири Роберт Фико, шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТОнинг бир қанча давлатлари Киев билан икки томонлама келишувлар доирасида Украина ҳудудига қўшин юбориш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)