• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистонда қашшоқлик даражаси 20 йил ичида 12,5 фоизга камайди — БМТ ҳисоботи

    Ўзбекистонда сўнгги йигирма йил ичида сезиларли даражада иқтисодий ўсиш кузатилди, қашшоқлик даражаси 2000 йилдаги 24 фоиздан 2020 йилда 11,5 фоизгача пасайиб, 2,2 миллион киши қашшоқликдан халос бўлди. 

    БМТнинг Тараққиёт дастури 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик индекси бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот ташкилотнинг расмий саҳифасига жойлаштирилган.

    Геосиёсий таранглик, меҳнат миграцияси, энергетик инқирозлар ва экологик муаммолар қашшоқликдан халос бўлишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг мураккаблигини оширди. Ҳозирда мамлакатда 4 миллиондан ортиқ аҳоли камбағалликда яшамоқда, ҳукумат томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

    Фото: Adobe Стоcк

    Ҳисоботда келтирилишича, Ўзбекистонда катта ёшдаги аҳолининг тахминан 18,4 фоизи (4,2 миллион нафар фуқаро) камбағаллик чегарасидан паст даражада яшамоқда. Ҳисоботни тузишда асос қилиб олинган 34 та индикатор шундай хулосага келишга имкон берган.

    Камбағаллик индексида аҳоли шарт-шароитининг иқтисодий индикаторларга мувофиқ келиш интенсивлиги 43,7 фоизни ташкил этади. Яъни, ўртача ҳисобланганда, катта ёшдаги ҳар бир фуқаро ҳисоботда келтирилган кўрсаткичларнинг камида учдан бир қисмида келтирилган имкониятлардан фойдалана олмайди.

    Тараққиёт дастурининг камбағаллик индекси, аслини олганда, аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан ташқари, фуқаролар томонидан ўз ҳуқуқлари ва улар учун яратилган шароитлардан фойдалана олиш имкониятини ҳам назарда тутади.

    Камбағаллик индексини тузиб чиқишда, асосан, таълим даражаси (13,7 фоиз), озиқ-овқат хавфсизлиги (11,7 фоиз) ва норасмий бандлик (11,5 фоиз) сектори ҳақидаги маълумотлар муҳим рол ўйнаган.

    Аҳоли сегментларининг камбағаллик даражасидан пастда деб белгиланиши учун асос бўлган кам шарт-шароитли соҳалар қаторида санитария (14,0 фоиз), банк ҳисоби (13,9 фоиз), таълим даражаси (13,2 фоиз), ёқилғи (13,0 фоиз) тармоқлари муаммоли мавзулар сифатида келтирилган.

    БМТ ҳисоботида барча кўрсаткичлар бўйича камбағал аҳоли қатламининг энг катта улуши Қорақалпоғистон Республикаси (29,9 фоиз), Наманган вилояти (27,5 фоиз) ва Тошкент вилоятида (26,5 фоиз) эканлиги қайд этилган. Аҳоли даромадлари, ижтимоий таъминот олишга имконият, ёқилғи ресурслари етишмовчилиги индикаторларига кўра, ушбу ҳудудлар қолган вилоятларга қараганда бир мунча салбий натижа қайд этган.

    Чекка ва қишлоқ ҳудудларида рейтинг жуда паст. Йирик шаҳарларда камбағаллик индекси ўртача, 13,9 фоизни ташкил этса, нисбатан олис ҳудудларда 23,2 фоизни ташкил этиши айтилган.

    Ҳисоботда шунингдек, Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар ўртасидаги камбағаллик даражаси тафовутларига ҳам эътибор қаратилган. Эркакларда индекс 21,6 фоизни, аёллар ўртасида эса 15,2 фоизни ташкил этган.

    Бундан ташқари Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш борасида эришган ютуқлари ва истиқболли режалари ҳақида ҳам айтиб ўтилади. Унга кўра, мамлакатнинг сўнгги 20 йилдаги ислоҳотлари туфайли камбағаллик даражаси 2000 йилдаги 24 фоиздан 2022 йилда 11,5 фоизга пасайган. Ҳукуматнинг астойдил ҳаракатлари туфайли 2020 йилга келиб 2,2 миллион киши қашшоқлик чегарасидан олиб чиқилган.

    Камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар

    Ҳисоботда Ўзбекистоннинг 2026 йилгача қашшоқликни икки баравар камайтириш ва 2030 йилгача ўртача аҳоли даромади даражасига эришиш бўйича олдига қўйган мақсадларига алоҳида урғу берилган. Ҳукумат томонидан 2022—2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ва Ўзбекистон-2030 давлат дастури барқарор ва инклюзив бозор иқтисодиётига эришиш ва инвестицияларни жалб қилиш борасида муҳим омил бўлгани таъкидланган.

    Ҳисобот Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган 2030 йилгача мамлакатда қашшоқликни тўла бартараф этиш режаси чуқур асосларга эга эканлигига ишонч билдиради. Мамлакат мўтадил ривожланишни таъминламоқда. Бу эса камбағалликка қарши курашдаги энг катта омил сифатида кўрилади.

    Маълумот ўрнида, аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Статистика агентлиги 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси таҳлилини эълон қилган эди. Таҳлилда камбағаллик даражаси 2023 йилда олдинги йилга нисбатан 3,1 фоизга камайиб, 11 фоизда тўхтагани маълум қилинган. Шунингдек, Статистика агентлиги таҳлилига кўра, якунланган йилда камбағаллик қисқариши бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Таҳлилда, шунингдек, ўтган йилда 4,1 миллион аҳоли меҳнатга жалб қилингани, улардан 2,3 миллиони доимий ва мавсумий ишларга, 112,8 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилгани, 1,6 миллион нафар аҳоли вакиллари эса ўзини ўзи банд қилгани айтилган.

    Ўзбекистонда якунланган йилдаги камбағал аҳоли рейтинги бўйича иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири биринчи ўринбосари Акмалжон Ортиқов ҳам маълумот берган эди. Унда Ўзбекистон аҳолисининг 12-15 фоизи ёхуд 4-5 миллион аҳоли камбағаллик даражасидан паст шароитда яшаши айтилган.

    07.03.2024, 11:14   Изоҳ (0)   10553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон БМТнинг Атроф-муҳит дастури билан ҳаво сифати мониторинги ва пластик ифлосланиш йўналишларида ҳамкорлик қилади

    12.02.2024, 20:55

    Ўзбекистонда БМТ принциплари миллий статистика тизимига жорий этилади

    06.03.2024, 09:46

    Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

    06.03.2024, 14:56

    Какао нархи ошиши натижасида шоколад қимматлашди

    07.03.2024, 10:56

    Сенегал президенти ҳукуматни тарқатиб юборди

    07.03.2024, 10:10

    Маск бу йилги АҚШ президентлигига номзодларнинг ҳеч бирига хайрия қилмаслигини маълум қилди

    07.03.2024, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.