• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон БМТнинг Атроф-муҳит дастури билан ҳаво сифати мониторинги ва пластик ифлосланиш йўналишларида ҳамкорлик қилади

    Ўзбекистон БМТнинг Атроф-муҳит дастури билан ҳаво сифати мониторинги, экологик стандартларни такомиллаштириш, чўлланиш ва ер деградациясига қарши кураш, пластик ифлосланиш ва оғир пестицидларни бошқариш, экологик таълим ва хабардорликни ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Эковазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

    Маълум қилинишича, Самарқандда бўлиб ўтаётган COP14 халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ бош котиби ўринбосари ва ташкилотнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен билан учрашган. 

    Азиз Абдуҳакимов меҳмонга Самарқандга ташрифи ва CМS COP14 да иштирок этаётганлиги учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, Самарқанд глобал экологик мулоқотлар марказига айлангани, ўтган йилнинг кузида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция (ICFС, FAO), сўнг CRIC21 сессияси (UNCCD)га мезбонлик қилганини таъкидлади. Апрель ойида эса айнан Самарқандда халқаро иқлим форуми ўтказилишини айтиб, UNEP вакилларини тадбирга таклиф қилган.

    Қолаверса, вазир COP14 халқаро конференцияси катта аҳамиятга эга эканлигини қайд этган.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
    “Ушбу тадбир 130 мамлакатдан 1800 дан ортиқ иштирокчиларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича конвенцияларни ва бутун дунё бўйлаб етакчи мутахассисларни бирлаштирди. Конференция шиори “Табиат чегара билмайди”, чунки ростдан ҳам кўчиб юрувчи ҳайвонлар учун ҳеч қандай чегара бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш тарафдоримиз. Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш устувор вазифамиздир, чунки экологик мувозанат, экотизим ва миграция турлари минтақавий ва глобал ҳамкорликни талаб қилади”, — деган Азиз Абдуҳакимов.

    Учрашувда давлат раҳбари томонидан экологияни асраш борасида қилинаётган ишлар, хусусан, “Яшил макон” лойиҳаси, Орол денгизи тубида кенг кўламли ўрмонзорлар барпо қилинаётгани алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш механизмларини янада қаттиқроқ қўллаш, муқобил энергия манбаларига ўтиш ва экологик таълимни кучайтириш муҳим эканлиги таъкидланди.

    Вазир 2024–2032 йилларга мўлжалланган кўчиб юрувчи турлар бўйича CМS стратегик режасининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. Учрашув якунида UNEP билан ҳаво сифати мониторинги, экологик стандартларни такомиллаштириш, чўлланиш ва ер деградациясига қарши кураш, пластик ифлосланиш ва оғир пестицидларни бошқариш, экологик таълим ва хабардорликни ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳим эканлиги қайд этилди.

    12.02.2024, 20:55   Изоҳ (0)   5900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Шаҳарсозлик бош режаси тасдиқланмасдан қурилиш бўляпти” — Азиз Абдуҳакимов 

    30.01.2024, 17:28

    “Ўзбекистонда цемент заводлари қурилишига мораторий эълон қилинади” — Азиз Абдуҳакимов

    31.01.2024, 08:55

    Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет — Green University очилди

    11.02.2024, 15:49

    Ўзбекистон 2023 йилда нечта давлат билан савдо алоқаларини амалга оширгани очиқланди 

    12.02.2024, 20:35

    Ўзбекистонликлар Беларусга ишга таклиф қилинмоқда. Маош 600 доллар 

    12.02.2024, 20:25

    Тошкент вилоятида икки корхонанинг 559 минг доллар ва 1,5 млрд сўми фирибгарлик йўли билан қўлга киритилгани аниқланди

    12.02.2024, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Нефтчи” “Навбаҳор”дан, “Динамо” “ОКМК”дан устун келди

    Спорт | 16 август, 21:26

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.