АҚШ президенти Жо Байден Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги кураш давом этар экан, бу борада тинчликка эришиш кўп жиҳатдан ҲАМАСга боғлиқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Президент Байден Ҳагерстоун аэропортида журналистларга интервью берган. Интервьюнинг асосий мазмуни исроилликлар билан ҳамкорлик давом этиши ва ўт очишни тўхтатиш зарур эканлиги борасида бўлган.
Байденга кўра, АҚШ ҲАМАС ҳаракатларини кузатмоқда. Тинчликка эришиш учун масъулият на АҚШ ва на Исроил елкасида, бу кўп жиҳатдан ҲАМАСга боғлиқ.
АҚШ президентининг айтишича, рамазон ойигача келишув бўлмаса, Исроил, хусусан, Қуддусдаги вазият жуда хавфли тус олиши мумкин.
Изоҳ (0)