АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер Қўшма Штатлар Исроилни ҳарбий ёрдам билан қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
“Биз 7 октябрдаги ҳужумлар такрорланмаслиги учун Исроилнинг кампаниясини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатдик, чунки бу мақсадларимизга мос келади”, — деган Давлат департаменти матбуот котиби Миллер журналистларга берган интервьюсида.
АҚШ расмийсига кўра, 7 октябрь воқеаларини режалаштирган ҲАМАС раҳбарияти Ғазо ичида ҳали ҳам эркин ҳаракатланмоқда. ҲАМАС жангарилари Исроил ичидаги тинч аҳолига таҳдид қилишда давом этмоқда.
“Биз Исроилнинг халқаро гуманитар ҳуқуққа мос келадиган қонуний ҳарбий кампаниясини ёқлаймиз. Шунинг учун биз уни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, — дея қўшимча қилган департамент вакили.
Изоҳ (0)