• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Голливудда кўп йиллардан буён эски фильм ва мультфильмларнинг қайта ишланган талқинлари яратиб келинмоқда. Баъзан қизиқарли асарлар яратилса, кўп ҳолларда янги талқинлар танқидга учрашмоқда.

    “Шрек-5” мультфильмидаги Шрек

    Кадры из мультфильмов «Шрэк» и «Шрэк-5»

    “Шрек” франшизаси — 2000 йилларнинг ҳақиқий афсонаси. Биринчи мультфильм муаллифлари янги турдаги қаҳрамонни - одатда эртакларда ёвуз деб ҳисобланган персонажни тақдим этишди. Аммо уни жозибадор ва ниҳоятда ҳазилкаш қилиб яратишди. Кейинги уч қисмда қаҳрамонларнинг ташқи кўриниши деярли ўзгармади, фақат графика такомиллашди. Муаллифлар фақат бир марта “Этик кийган мушук” спин-оффининг иккинчи қисмида тажриба ўтказишди — деярли аниме услубидаги чизилган графикани қўшишди.

    Бироқ 2025 йилда “Шрек 5”нинг трейлери чиқди. Чамаси бу қисмда ижодкорлар мультфильм қаҳрамонларини янада реалистик қилишга интилган, натижада улар ваҳимали кўринишга эга бўлиб қолган. Шрек дастлабки кадрларда гўё скуфга айлангандек ёки ботоксни ҳаддан ташқари ишлатиб юборгандек кўринади. Унинг ғайритабиий шишган ва силлиқ юзини бошқача тушунтириш қийин.

    “Космик жем: Янги авлод” фильмидаги Лола Банни

    Кадры из фильмов «Космический джем» и «Космический джем: Новое поколение»

    Мультфильм қаҳрамонларини ҳақиқий актёрлар билан уйғунлаштирган “Ким Рожер қуёнини тузоққа туширди?” фильми муваффақиятидан сўнг, бошқа ижодкорлар шунга ўхшашларини яратишга бир неча бор уриниб кўрди. Энг машҳур мисоллардан бири Майкл Жордан иштирок этган “Космик жем” фильмидир. Фильмдаги қаҳрамонлар орасида Лола Банни ҳам бор.

    2021 йилда “Космик жем: Янги авлод” ҳикоясининг давоми экранларга чиқди. Унда Майкл Жордан ўрнига Леброн Жеймс танланди ва шу билан бирга сценарийдан тортиб қаҳрамонлар ташқи кўринишигача бўлган деярли барча жиҳатлари бузиб кўрсатилди. Сюжет бемаънироқ тус олди. Бундан ташқари, Лолани янада фаолроқ қилишга қарор қилиниб, унинг тана нисбатлари ҳам ўзгартирилди. Унинг янги қиёфаси жуда кўп баҳсларга сабаб бўлди.

    2019 йилги “Қирол шер” мультфильмидаги барча персонажлар

    Кадры из мультфильмов «Король Лев» 1994 года и «Король Лев» 2019 года

    Дисней студияси “Қирол шер”нинг янги талқинини фильм сифатида тақдим этди, бироқ даромадлар ошгач, уни энг кўп касса йиғган анимацион асар деб аташди. 2019 йилги “Қирол шер" худди шу номдаги классик мультфильмнинг деярли сўзма-сўз қайта ҳикояси, лекин қаҳрамонлар ҳақиқий тасвирга ўхшамаган.

    Мультфильмда ҳайвонлар бежиз одамга ўхшатилмаган эди: уларнинг кўзлари, тишларининг шакли ва юз ифодалари инсонникига ўхшарди. Ремейкда барча қаҳрамонлар ҳақиқий ҳайвонлар ва қушларга ўхшайди. Шу сабабли улар деярли жилмайишмайди, нигоҳларида эса ҳиссиёт йўқ. Булар шунчаки гапирганда жағларини қимирлатадиган ҳайвонлар, холос.

    “Сув париси” фильмидаги Флаундер

    Кадры из мультфильма «Русалочка» 1989 года и фильма «Русалочка» 2023 года

    “Сув париси” фильмининг қайта ишланган талқини ҳали экранларга чиқмасидан олдин жанжаллар марказига тушди. Аввало, бош ролни қора танли актриса Холли Бэйли ижро этгани туфайли. Бироқ шу фонда негадир Флаундер билан юз берган фожиа эътибордан четда қолди.

    Аслида бу балиқча Ариэлнинг барча саргузаштларида доимий ҳамроҳи ҳисобланади. У содда ва қувноқ шўх бўлиб, бу унинг қиёфасида ҳам акс этади: катта кўзлари ва доимий табассуми қаҳрамоннинг ғайратини таъкидлайди. Қайта ишланган талқинда эса шунчаки баъзан оғзини очадиган оддий балиқ, холос. 

    “Простоквашино” мультсериалида Фёдор амаки

    Кадры из мультфильма «Каникулы в Простоквашино» и мультсериала «Простоквашино»

    “Простоквашино”нинг янги серияларини танқид қилишдан олдин Эдуард Успенскийнинг сўнгги китобларини ўқиб чиққан маъқул. Уларда пора, солиқлар, интернет ва арвоҳлар ҳақида ҳикоя қилинади.

    Аммо сценарийлардан ҳам кўра визуал эффектлар кўплаб эътирозлар бор. У анча содда ва қаҳрамонлар оддий бўлиб қолган. Айниқса, Фёдор амакига умуман эътибор берилмаганга ўхшайди. Ҳатто замонавий соч турмаги билан ҳам томошабинда таассурот уйғотмайди.

    “Сеними, шошмай тур! Таътиллар” мультсериалидаги қуён

    Кадры из мультсериалов «Ну, погоди!» и «Ну, погоди! Каникулы»

    Аслида “Сеними, шошмай тур”!” мультфильмининг давоми бир неча марта суратга олинганган: алоҳида қисмлар 2000 йилларда ва ҳатто 2010 йилларда ҳам эфирга узатилган. Бироқ 2021 йилда бутунлай янгича талқин пайдо бўлди.

    Бу версия тўлиқ компьютер 3D графикасига ўзгартирилди. Аммо у Pixar студияси даражасига етишига ҳали анча бор: қаҳрамонлар бурчакли чиқиб қолган, фон элементлари эса умуман ишланмаган. Бўри қайсидир жиҳатдан классик қаҳрамонга ўхшайди. Қуён эса шунчаки схематик тарзда тасвирланган — у мутлақо силлиқ ва ҳиссиз бўлиб қолган.

    2017 йилги “Ўрдак ҳикоялари” мультсериалидаги барча ўрдаклар

    Кадры из мультсериалов «Утиные истории» 1987 года и «Утиные истории» 2017 года

    Янги “Ўрдак ҳикоялари” сюжет жиҳатидан аввалгисидан ҳам қизиқарли — масалан, Вилли, Билли ва Дилли шахсий хусусиятларга эга бўлиб, нафақат кийимларининг ранги, балки ташқи кўринишлари билан фарқланди, Скруж амаки эса янада ғайратли қилиб тасвирланди.

    Бироқ персонажларнинг янги дизайни кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Тўғри, у аввалгисидан ёмон эмас — шунчаки бошқача. Муаллифлар комикс услубига таянишга қарор қилишди, шунинг учун қаҳрамонларни янада аниқ чизишди. Аммо классик мультфильм мухлислари учун тўртбурчак бошлар ва бурчакли таналарга кўникиш жуда қийин бўлди.

    5 август, 14:30   Изоҳ (0)   457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04

    Камроқ ишлаб, кўпроқ натижага эришиш: юлдузлар сурункали чарчоқ билан қандай курашади?

    Шоу-бизнес | 5 август, 16:55

    Гавининг ёрқин ўйини Фермин Лопеснинг “Барселона”ни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин

    Спорт | 5 август, 16:50

    Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:38

    “АҚШда дори нархлари 1500 фоизгача арзонлаштирилади” — Трамп

    Дунё | 5 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.