Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 11,86 сўмга кўтарилиб, 12 496,80 сўм бўлди. Евро 76,54 сўмга ошиб, 13 560,28 сўм бўлди. Рубль 2,18 сўмга кўтарилиб, 137,81 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 15,07 сўмга пастлаб, 12 484,94 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.
23 февраль куни доллар курси илк бор 12 500 сўмдан ошганди.
Изоҳ (0)