Ўзбекистон тижорат банклари 5 февраль куни АҚШ доллари курсини оширди.
![](/static/2024/02/05/photo_2021-11-22_17-43-46-6qZ6bwAm.jpg)
Аксарият банкларда доллар курси 12 500 сўмгача кўтарилди. Тўртта банкда ушбу валюта курси 12 510 сўмгача оширилди.
Маълумот учун, долларнинг Марказий банк томонидан эълон қилинган курси 5 февраль ҳолатига кўра 12 448,01 сўмни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда доллар расмий курси 2024 йил 11 январдан буён 12 400 сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)