• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Док-1 Макс” иши бўйича яна бир мансабдорга жиноят иши қўзғатилиши мумкин

    Ўзбекистонда энг камида 69 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” сиропи бўйича 23 нафар судланувчига ҳукм ўқилгани ҳақида хабар берилганди. Судда айтилишича, уларнинг 7 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 14 нафарининг озодлиги чекланган. Бир нафари ахлоқ тузатиш ва яна бир нафари жаримага тортилганди. Судьянинг якуний хулосасида билдирилишича, “Док-1 Макс” фожиасини кўриб чиққан судда адвокатлар саволидан омон қолиб, сувдан қуруқ чиққан яна бир собиқ мансабдорга ва бир неча шифокорларга жиноий иш очилиши мумкин. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Шу билан биргаликда, Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси тартибида хабарнома юбориш ҳақида ҳам қарорга келинди. Жумладан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг директори ўринбосари лавозимида ишлаган Улуғбек Эгамовга, шунингдек, Олмалиқ шаҳар болалар шифохонаси лор-шифокори Аброр Исломовга, Қизириқ туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими шифокори Элёр Бобомуродовга, Қизириқ туман кўп тармоқли шифохонасининг болалар бўлимида ишловчи Хуршид исмли шифокорга, Зарафшон шаҳридаги тиббиёт бирлашмасида марҳум Дамир Шокировга қараган шифокорларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳақида тергов органига хабарнома юбориш бўйича тўхтамга келинди, — дейди “Док-1 Макс” айбдорларига ҳукм ўқиган судья Мусо Юсупов. 

    Улуғбек Эгамов ким? Унинг “Док-1 Макс” ишига қандай алоқаси бор? 

    Улуғбек Эгамов расмий тайинлов сабаб 2022 йилнинг 12 апрель куни тармоқларда кўриниш бериб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида жамоатчиликка танилганди. Кўп ўтмай, аниқроғи, 2023 йилнинг 20 февралида “Док-1 Макс” ишида айбланиб, қамоққа олинган агентлик директори Сардор Кариев ўрнида иш бошлади.

    Улуғбек Эгамов.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Док-1 Макс” судининг 2023 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида у гувоҳ сифатида тергов қилинди. Судда сироп иши бўйича айбдор деб топилган Сардор Кариев аслида унинг ўрнида Улуғбек Эгамов бўлиши кераклигини, сироп иши бўйича асосий айбдор у эканини айтганди.  

    Сардор Кариев.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Сен “зам” бўлиб келганингдан кейин агентликда барча қилғилиқлар бошланган экан. Мен буни тергов пайтида билдим, шу пайтгача кўзим кўр бўлиб, билмай юрган эканман. Бу “зам” бўлиб, яхши ишлаяпти, деб юрган эканман. Лекин сени деб мен ҳозир шу ерда ўтирибман, — деганди Сардор Кариев. 

    Сардор Кариев, шунингдек, тергов пайтида у Ҳиндистоннинг “Кураракс” дорисини (33 минг доллар пора эвазига инспекцион текширувдан олиб ташланган дори воситаси) инспекцион текширувдан олиб ташлаш бўйича агентликдан топшириқ бўлганини, бу иш унинг номидан Улуғбек Эгамов топшириғига кўра амалга оширилганини маълум қилганди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев судда гувоҳ билан юзлашар экан, “Кураракс” дорисини инспекцион текширувдан олиб ташлаш бўйича менга мурожаат қилганмидинг, деди. Гувоҳ Улуғбек Эгамов саволга жавобан бу бўйича унга мурожаат қилмаганини билдирди. Шундан сўнг судланувчи гувоҳдан дорини инспекцион текширувдан олиб ташлаш учун олинган 33 минг долларнинг қанча қисми унга тегганини сўради. Гувоҳ бу пулларни кўрмаганини маълум қилди.

    Сен ифлосни деб, 11 ойдан бери мана шу ерда ўтирибман. Суд биносидан чиқиб кетаётганингда оила аъзоларимнинг кўзига қараб ўтиб кетгин, — деди Сардор Кариев.

    Сардор Кариев судда Улуғбек Эгамовнинг асосий айбдор эканини айтган ягона инсон эмасди, ўша суд мажлисида Кариевдан ташқари яна 6 нафар судланувчи ҳамда бир нечта адвокатлар Улуғбек Эгамов сироп воқеасида асосий айбдор эканини билдириб, унга қарши жиноят иши очилишини сўраганди. Адвокатлар илтимоснома ҳам киритганди. Бироқ бир ойлик танаффусдан қайтган суд Улуғбек Эгамовга эмас, бошқа шахсларга қарши жиноят иши очилганини маълум қилди. Яна Улуғбек Эгамов масаласи очиқ қолди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Суд терговида адвокатлар ва судлов ҳайъати томонидан сўроқ қилинган Улуғбек Эгамов ваколатли вазифада ўтирган пайтда Сардор Кариевнинг номидан унинг ўринбосари Амирхон Азимовга ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчининг яна бир дори воситаси “Кураракс”ни инспекцион текширувдан олиб қолиш ва айнан шу дори рўйхатдан ўтганини тасдиқловчи гувоҳнома бериш кераклиги хусусида топшириқ бергани айтилди. Адвокатлар мазкур топшириқ Telegram мессенжери орқали берилганини, буни исботлаш учун уларда скриншотлар борлигини бир неча бор таъкидлади. Судлов ҳайъати раиси ҳам бу ҳужжатдан бохабар экани маълум бўлди. Бироқ Эгамов масаласи номаълум сабабларга кўра ўша пайтда ҳам ёпиқ қолди.

    29.02.2024, 19:31   Изоҳ (0)   9316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Quramax Medical МЧЖ директорига 20, Фармагентликнинг собиқ мансабдорларига 18 йил сўралди: “Док-1 Макс” судида прокурор музокараси тингланди 

    12.02.2024, 16:20

    “Болалар ўлимига сиропнинг алоқаси йўқ, тергов ҳам буни исботлай олмади”. “Док-1 Макс” судида адвокатларнинг музокара сўзи тингланмоқда

    15.02.2024, 12:41

    “Биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англадим” — “Док-1 Макс” ишидаги судланувчи

    19.02.2024, 14:41

    “Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суд маслаҳатга кирди: суд номаълум муддатга танаффус эълон қилди

    19.02.2024, 20:10

    “Док-1 Макс” иши судланувчилардан бири компенсация талаб қилмоқда. У ўзига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси нотўғри қўлланилган деб ҳисоблайди

    19.02.2024, 20:23

    “ОАВга раҳмат, судни тўла-тўкис, ойдин ёритиб берганингиздан миннатдорман” — “Док-1 Макс” ишида айбдор кўрилаётган Сардор Кариев

    20.02.2024, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.