Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига сабабчи сифатида кўрилаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган суд маслаҳатлашгани кирди. Суд ишида номаълум муддатга танаффус эълон қилинди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди.
2023 йилнинг 11 август куни бошланган суд 19 февраль куни суд музокарасини якунлаб, 23 нафар судланувчининг сўнгги сўзини ҳам тинглади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида болалар шамоллашига қарши қўлланилган “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропи 2023 йилнинг январь ойида мамлакатда “Док-1 Макс” фожиаси сифатида бўй кўрсатди. Фожианинг дастлабки қурбонлари ҳақида хабар берган масъуллар марҳум болалар сони 65 нафар эканини очиқлаган бўлса, кейинчалик бу рақамлар 68 нафарга етгани маълум бўлди. Мазкур жиноят иши бўйича дастлаб 21 нафар шахс айбланган бўлса, кейинчалик қўшимча жиноят иши бириктирилиб, айбланувчилар 23 нафарга етди. Уларнинг дастлаб 7 нафарига, кейинчалик яна 2 нафарига — жами 9 нафарига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)