• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Болалар ўлимига сиропнинг алоқаси йўқ, тергов ҳам буни исботлай олмади”. “Док-1 Макс” судида адвокатларнинг музокара сўзи тингланмоқда

    Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлимига, 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига сабабчи бўлгани айтилаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган судда адвокатларнинг музокара сўзи тингланмоқда. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди.


     
    Суднинг 14 февраль куни давом этган навбатдаги мажлисида сўз олган адвокатлардан бири Даврон Аҳмадов ҳимояси остидаги судланувчиларнинг айби йўқлигини, уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилиши кераклигини маълум қилди. 

    Даврон Аҳмадов.
    Фото: “Дарё”
    Суд тергови даврида, шунингдек, ўзим томонимдан амалга оширилган изланишлар ва ҳимоям остидаги судланувчиларни ҳимоя қилиш пайтидаги тадқиқотларим давомида шунга ишонч ҳосил қилдимки, болалар ўлими, уларнинг ногирон бўлиб қолишига “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропларининг умуман алоқаси йўқ. Тергов томонидан ҳам бу нарса исботлаб берилмаган. Ҳар қандай исботланмаган нарса судланувчи фойдасига ҳал бўлади, — дейди Quramax Medical МЧЖ директори, судланувчи С.Р.П.нинг адвокати Даврон Аҳмадов. 

    Адвокатнинг айтишича, бола “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропларидан заҳарланиб вафот этиши учун, бир пайтнинг ўзида 100-200 мл миқдордаги тоза этиленгликолни истеъмол қилиши керак бўлади. 

    Фото: “Дарё”
    Илмий адабиётларда ёш болалар бир пайтнинг ўзида 100 ёки 200 мл миқдордаги тоза этиленгликолни истеъмол қилса, катта одамлар эса 250-500 мл миқдордаги этиленгликолни ичса, заҳарланиши мумкин дейилган. Бизнинг ҳолатимизда эса болаларнинг бирортаси 100 ёки 200 мл этиленгликолни бирданига ичмаган. “Док-1 Макс” сиропи таркибида 14 га яқин моддалар бор. Шунинг ичида ёрдамчи модда сифатида этиленгликол ҳам бор. Фармкомитетнинг текширишича, 10 мл сироп таркибида 1,9 мг этилингликол топилган. Бу дегани агар 2,5 мл сироп ичса, ичида 0,05 мг этиленгликол бўлади. Бу модда организм таркибига тушиб, ичак, буйрак ва жигарни ишдан чиқаришга кучи етмайди. Боланинг оғзида қолиб кетади. Этиленгликол заҳарли модда эмас, зарарли модда. Илгари бу моддадан тиббиётда фойдаланилган. Кейинги йилларда бу моддани ишлатмаслик тавсия қилинган, — дейди адвокат Даврон Аҳмадов. 

    Адвокатнинг билдиришича, 68 нафар бола коронавируснинг янги штамидан вафот этган. 

    Фото: “Дарё”
    68 нафар бола сиропдан эмас, коронавируснинг янги тури натижасида вафот этган. 2022 йилда COVID’нинг янги тури пайдо бўлиб, у ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқариши аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг протоколи ҳам чиққан бўлиб, унда COVID’нинг янги турини даволаш кўрсатилган. Протоколда COVID’нинг янги тури ўткир буйрак етишмовчилиги билан кузатилиши ёзиб қўйилган. Ўлган болаларнинг асосий қисми 2-3 ёшли болалар бўлган. Айнан шу ёшдаги болаларда COVID’га тест олинмайди. Болаларда иситма чиққан, йўталган, қайт қилган. Ота-оналар йўталнинг олдини олиш учун “Док-1 Макс” беряпти. Бу эса боланинг яна аҳволини оғирлаштирган. Шу сабаб болалар вафот этган. Болаларда буйрак етишмовчилиги нафақат Ўзбекистонда, Қозоғистонда ҳам кузатилган, — дейди адвокат. 
    Фото: “Дарё”

    Адвокатнинг аниқлаштиришича, Қорақалпоғистон республикаси, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги суд экспертлари хулосасида ҳам ўткир буйрак етишмовчилиги билан оғриган болалар COVID’га чалингани ҳақида ёзилган.

    15.02.2024, 12:41   Изоҳ (0)   17822
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #док макс#адвокат#судланувчи#суд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бири 5 млрд сўраса, иккинчиси 8 млрд талаб қилди: “Док-1 Макс” судида сироп сабаб боласи ногирон бўлиб қолганлар тингланмоқда 

    17.01.2024, 19:30

    “Док-1 Макс”дан ногирон бўлиб қолган қизалоқ жабрланувчилар рўйхатидан тушиб қолгани айтилмоқда

    30.01.2024, 12:35

    “Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суд терговни якунлаб, музокарага ўтди

    05.02.2024, 20:29

    Ҳиндистонда “Док-1 Макс” ишлаб чиқарган компания директорларига 3 та иш очилган

    07.02.2024, 14:22

    Quramax Medical МЧЖ директорига 20, Фармагентликнинг собиқ мансабдорларига 18 йил сўралди: “Док-1 Макс” судида прокурор музокараси тингланди 

    12.02.2024, 16:20

    “Док-1 Макс” иши: 68 нафар марҳум бола ўлими учун жабрланувчилар фойдасига 100 млн сўмдан товон пули ундириш сўралди

    12.02.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.