Тошкент—Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов ўзгартирилган ҳаракат жадвалига мувофиқ кечикиб амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, техник ишлари олиб борилиши ва ҳаво кемасининг режалаштирилган вақтда парвозга тайёр эмаслиги муносабати билан фақат 24 февраль куни HY273/274 рейси кечиктирилмоқда.
HY273 авиақатнови:
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 18:40, маҳаллий вақт;
- Истанбулга етиб келиш соат 22:00, маҳаллий вақт.
HY274 авиақатнови:
- Истанбулдан жўнаб кетиш соат 23:00, маҳаллий вақт;
- Тошкентга етиб келиш эртаси куни соат 05:30 да, маҳаллий вақт.
8 февраль куни Тошкентда Россиянинг “Аэрофлот” рейси 6 соатдан ортиқ кечиктирилганди. Январь охирида эса Тошкентдан Дубайга учиши керак бўлган рейс бир кунга кечиктирилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)