• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Запретга тушиб атрофдагиларнинг асл юзини кўрдим”. Қўшиғи турли миллат вакиллари томонидан ўзбек тилида куйланган хонанда Феруза Жуманиёзова 40 ёшда (фото)

    14 февраль санасида “Ялла ҳабиби” ва “Кел азизим” қўшиқлари билан мухлислар меҳрини қозонган таниқли хонанда Феруза Жуманиёзова 40 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан бир неча йиллик “запрет” туфайли ижоддан узоқлашган, стресс сабаб ортиқча вазн олган ҳамда ҳозирда яна фаол ижодга қайтган хонанданинг ички оламига назар ташлаймиз. 

    Фото: Instagram


    Ижоддаги танаффус сабаби

    — Ижодда танаффус қилишимга семириб кетганим сабаб бўлди. Олдинлари идеал кўринишда саҳнага чиққаним учун ташқи қиёфамдан уяла бошладим. Бунақа ҳолатда мухлисларим кўзига кўринишни хоҳламадим. Фақат фарзанд тарбияси билан банд бўлдим, десам хато бўлади. Шунинг учун фақат тўйларга чиқиб турдим. Ташқи кўринишдан розилик аёл киши учун жуда муҳим. Иншааллоҳ, катта саҳнада концерт қўйиш ниятим бор.

     “Запретга тушганимда одамларнинг асл юзини кўрдим”

    — 20 йил олдинги Ферузанинг ва ҳозирги Ферузанинг анча фарқи бор. Чунки мен она бўлдим. Уй бекасига айландим. Бундан афсусланмайман. Олдинги ва ҳозирги дунёқарашим ўртасида анча фарқ бор. Одамларни билиб олдим. Юлдуз даражасида юрган пайтим менга жонини беришга тайёр бўлган мухлисларим, дўстларим “запрет”га тушганимда ташлаб кетишди. Ёнимда ҳеч ким қолмади. Бир томондан “запрет”га тушишим, ўтириб қолишим менга синов вазифасини бажарди. Ёнимда юрганларни яхши таниб олдим.

    Фото: Instagram

    “Тошкентга онам билан битта ўриндиқда ўтириб келганмиз”

    — Тошкентга келишимиз жуда қизиқарли бўлган. Орқага назар ташлайдиган бўлсам ҳам йиғлайман, ҳам қувонаман. Ўша пайтларда санъаткор бўлганимдан афсусланардим. “Аяжон нимага азоб чекяпмиз?”, деб йиғлардим. Энди ўйлаб қарасам, менга у кунлар эсдалик бўлиб қолиб кетди. Ҳозир “Ўша кунларга яна қайтасанми?”, деб сўрашса, ҳеч иккиланмай, “Қайтаман”, дейман. Ҳаётда қийинчиликдан қўрқмаслик керак экан. Кўрган қийинчиликларим кейин яхшиликларга хизмат қилди.

    Санъатни деб тиббиётни тарк этган хонанда

    — 99 йилларда тиббиёт коллежида ўқирдим. Аямга “Қўшиқчи бўламан”, дедим. Аям эса “Сен шифокор бўлишинг керак, қаердан чиқди бу гап?”, деди. “Аяжон қўшиқчи бўлганимда ҳам яхши қўшиқчи бўламан”, дедим. Аям ўзи санъаткор бўлгани учун “Майли, менга қўшиқ хиргойи қилиб бер, агар менга ёқса, рози бўламан”, деди. Аям менда Хоразмча қўшиқ айтишимни кутган. Мен эса эстрада йўналишида куйлашни истардим. Аям “Бу йўл оғир йўл. Пойтахт бир дарё, биз эса кичкина ариқмиз. Мўлжални унақа катта олма”, дедилар. Мен эса кўнмадим.

    Фото: Instagram

    Санъатга илк қадамлар

    — Бу биринчи ўринни олиш мен кутаётган марра эмасди. Биз кўрик танловдан кейин уйга қайтиб кетдик. Кейинроқ эса “Юлдуз шоу” ўтказилди. Ўшанда бизни чақиришди. Шундан кейин омад кулиб боқдими, ижод бошланиб кетди.

    “Тошкентга келганимдан кейин қийинчиликларнинг зўри бошланган”

    — Маблағ томондан жуда кўп қийинчиликлар бўлган. Аям билан Хоразмдан Тошкентга автобуснинг бир ўриндиғига ўтириб келганмиз. Бир куни эсимда бор, аямнинг тиззасига ўтириб келаётгандим, аям жуда чарчади ва ёнимизда ўтирган ҳарбий боладан бир озга бўлса-да менга жой бериб, ўзи тик туриб туришини илтимос қилди. У эса “Мен ҳам хизматни ўтаб, чарчаб келяпман, хола” деб унамади. Шу тариқа манзилга етгунимизча аямнинг тиззасида ўтириб кетдим. Ўшанда икки ўриндиқ учун билет олишга пулимиз йўқ эди. Энди ўйлаб қарасам, Тошкентга келганимиздан кейин кўрган қийинчиликларимнинг олдида бу машаққатлар ҳеч нарса эмас экан. Ҳар хил туҳматлар бўлди. Сиз бир онанинг бокира қизисиз. Сизга “Қизинг менинг эрим билан юрди”, дейишса, тасаввур қилинг онангизга қандай оғир ботишини?

    “Инсонга онадан бошқа ҳеч ким дўст бўла олмайди”

    — Санъатдан дўст топиш мумкин, лекин санъаткорлар ичидан эмас. Чунки санъаткор санъаткорга ҳеч қачон дўст бўлмайди. Ўзи бир инсон бошқасига дўст бўла олишига ишонмайман. Инсон учун фақат она дўст бўла олади. Мен онамдек дўст топа олмадим ҳаётда.

    Фото: Instagram

    “Хиёнатни кечирмайман”

    —   Бир инсон менинг ишончимни поймол қилса, у учун кўнглим эшикларини ёпаман. Кўрганимда салом, дейишим мумкин. Лекин у инсон мен учун ёпиқ эшик бўлади. Бир инсон сизга хиёнат қилса, қандай қилиб уни уйингизга олиб кириб, тўрга ўтқазиб қўясиз? Мен учун жонини берадиган, метрлаб хатлар ёзадиган мухлисларим, сизсиз ўлиб қоламан деган шогирдларим бор эди. Лекин улар кези келса мени тўйига айтмади, битта SMS ёзиб қўйишга ярамади.

    Кутилмаган “запрет”

    — 2007 йилда “запрет”га тушдим. “Халқлар дўстлиги”да концерт қўяётгандим, баннерлар осилган, рекламалар кетяпти. “Концерт тўхтатилди, сен запретга тушдинг”, дейишди. “Нимага? Сабаб нима?”, дедим. Саволларимга ҳеч ким жавоб бермади. Орадан 6-7 йил ўтди, лекин тақиқ ечилмади. Онам билан бормаган жойимиз, тақиллатмаган эшигимиз қолмади. Лекин жўяли жавоб эшитмадик. “Запрет”нинг сабабини билмаслик инсонни тушкунликка тушириб қўяди. Ана ўшанда мен биринчи стрессимни олдим ва семириб кета бошладим. Мухлисларим қачон концерт қўясиз, деб сўради, уларга жавоб бера олмасдим. Балки ўша вазиятда ҳам ижодимни давом эттиришим керак бўлгандир, лекин мен тушкунликка тушиб қолдим, шокдан чиқиб кета олмадим.



    Энг бахтли аёл ким?

    — Энг бахтли аёл оилани сақлаб қола олган аёл. Гарчи пули бўлмасин, қиммат машинаси, уйи бўлмасин, борингки чиройли кўйлаги ҳам бўлмасин, лекин эри ва фарзанди бор аёл дунёдаги энг бахтли аёл деб ҳисоблайман.

    Маълумот учун, Феруза Жуманиёзованинг хит қўшиқларидан бири — “Ялла ҳабиби” турли миллат вакиллари томонидан ўзбек тилида ижро этилган. 
    Хусусан, ушбу қўшиқ араб миллатига мансуб Лейла исмли қиз томонидан ҳам куйланган.


    Қўшиқнинг ҳиндистонлик 15 ёшли Юмна Ажин ижросидаги версияси ҳам анча оммалашган.


    14.02.2024, 15:50   Изоҳ (0)   74796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Умра сафарига кетган Феруза Жуманиёзова, россиялик рэпернинг Тошкентдаги концертида «томоша кўрсатган» мухлислар, Паризодадан ноодатий рақс

    04.10.2022, 22:45

    Феруза Жуманиёзова «балкон»да, Юлдуз Турдиева ойнасиз уйда. Ижарада яшаш нима эканини яхши тушунадиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    05.01.2023, 20:47

    Отадан айро ҳаёт, фарзанд кўриш йўлидаги машаққатлар ва ортиқча вазн билан кураш: Хонанда Феруза Жуманиёзова 39 ёшда

    15.02.2023, 13:15

    “2007 йилда запретга тушдим, бу ҳолатдан қаттиқ сиқилиб, семириб кетдим”. Феруза Жуманиёзова фаолиятидаги оғир дамлар, ижодни бошлаган йилларидаги қийинчиликлар ҳа...

    26.02.2023, 13:43

    Рейтинг: Ўзбекистондаги қайси блогернинг Instagram саҳифасига реклама жойлаштириш нархи 6000 доллар? 

    13.02.2024, 22:59

    “Турмуш ўртоғим билан биргадек туюламиз, аслида ундай эмас”. Юлдуз Усмонова меҳрга муҳтожлиги, ўлимни ҳис этиши ва Саида Мирзиёевани яхши кўриши ҳақида 

    13.02.2024, 11:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.