• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12886.9
    • RUB160.87
    • EUR14625.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +18°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳилол Насимов 61 ёшни қаршилади. Режиссёр нима учун фильмларидаги бош қаҳрамон ролини фақат ўғлига беради?

    Таниқли актёр, режиссёр ва ссенарист Ҳилол Насимов бу йил 61 ёшни қаршилади. Айни дамда ижоддан ташқари, ёш кадрларга сабоқ бераётган Ҳилол Насимовнинг кино санъати ҳақидаги мулоҳазаларини жамлашга қарор қилдик.

    Ҳилол Насимов: “Режиссёр бўлиб нима қиласан, дейишган”

    “Алданган аёл”, “Меросхўр”, “Тубанлик” каби фильмлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган режиссёр Ҳилол Насимовга устози бу соҳани эгалламасликни тавсия қилган. Онаси эса санъат ўғлини хор қилади, деб ҳисоблаган экан.

    Фото: “Дарё”

    — Режиссёр бўлишимга биринчилардан бўлиб онам ишонмаганлар. “Бизнинг авлодимиздан катта лавозимдаги ва санъат одамлари чиқмаган. У ерда хор бўлиб кетасан”, деб қаршилик билдирган. Ундан кейин режиссёр Равил Ботиров аттестатимни кўриб, “Сен бола яхши ўқир экансан, олтин медал ҳам олибсан, режиссёр бўлиб нима қиласан? Бошқа касбнинг этагидан тутсанг-чи”, деб маслаҳат берганди, — дейди режиссёр.

    “Мени танқид қилаётганларнинг кўпчилиги ислом дини назариясини билмайди”

    Фото: Скрин

    — Бу дунёда ҳаммага бирдек ёқиш қийин. Битта фильмни юзта томошабин кўрса, уларнинг фикри бир-бирига ўхшамаслиги ҳам айни ҳақиқат. Мен фильмларим орқали ислом динига қарши чиқмайман, аксинча муқаддас динимизга ёт ғояларни қўшмоқчи бўлганларнинг асл юзини кўрсатишга интиламан. Шу билан бирга, давлат сиёсатини ҳам имкон қадар ёритишга ҳаракат қиламан. Ҳаётда рўмол ўрамаган бўлса-да, иймонли аёлларни жуда кўп кўрганман. Афсуски, баъзи бир рўмолга бурканган аёллар нима иш қилаётганини ҳам ўз кўзим билан кўрган вақтларим бўлган.

    Энг қизиғи, мени танқид қилаётганларнинг кўпчилиги ислом дини назариясини билмайди. Бирорта савол берсангиз, лабини тишлаб қолади. Дунёда ислом динидек муқаддас ва эзгуликка хизмат қиладигани йўқ. Ҳатто динимиз ғайридин қўшниси ҳаром қилинган ҳайвонни боқаётган бўлса ҳам, унга озор бермасликка чақиради. Мен фильмларимда қоралаётган персонажлар эса одамларга зиён етказади.

    Фото: Скрин

    Интернетда бир актёр “Ҳилол Насимов ўлса, жанозасига бормайман”, дебди. Майли, келмасин. (Режиссёр актёр Ҳабибулло Низомовнинг ўзи ҳақида айтган гапларини назарда тутяпти). Одамлар тўғри тушунишларини истайман, мен реал воқеалар асосида фильм суратга оламан. Фильм қаҳрамонларимнинг прототипи билан ҳаётда учрашганман, уларнинг ҳикояси асосида сценарий ёзганман.

    “Фильмларимдаги қаҳрамонларнинг прототиплари ҳаётда бор”

    — Масалан, “Тубанлик” фильмини олайлик. Фильмни суратга олишдан аввал бир неча марта Андижонда 11-13 ёшли қизларни ота-онасининг розилиги билан турмушга беришгани ва никоҳ кечасида уларнинг айримлари вафот этгани ҳақида эшитганман. Фильм орқали нафақат қизларни эрта  турмушга бериш, балки аҳмоқона қўшхотинликни ҳам қоралаб чиқишни ният қилгандим.

    Фото: Скрин

    Майли, бу воқеалар Андижонда бўлгандир деймиз, аммо “Тубанлик” фильмидаги қаҳрамон прототипи Тошкентда яшаганига нима деймиз? Мен ўтган йилларни эмас, балки шу кеча-кундузда содир бўлган воқеалар ҳақида гапиряпман. Мирза Азизов ўша пайтда 50 ёшда эди, фильм прототипи эса 72 ёшда бўлган. Фильм тўлиқ реал воқеа асосида суратга олинган. Мирза Азизовдан аввал Эркин Комиловни фотопробага чақиргандим. Актёр воқеликни эшитиб, ҳайратга тушганди.

    Баъзан ўзбек тилидаги гапини ҳам ўнта хато билан ёзадиган ва фильмларимдан айб излайдиган инсонлар ғашимни келтиради. Менимча, улар фильм прототиплари ҳаётда борлиги ва бундай воқеалар тез-тез содир бўлишини билишса, фильмларга қараш ҳам бир оз ўзгарган бўларди.

    “Ислом дини ва чин мусулмонларга ҳеч қандай қаршилигим йўқ”

    Фото: “Дарё”

    — Мени ислом динига қаршиликда айблаётганларга яна бир гап: “Ажал жодуси” фильмидаги йигитнинг прототипи билан ҳам бир неча марта суҳбатда бўлганман. У ўша пайтда Ички ишлар вазирлигининг ертўладаги ҳибсхонасида сақланарди. Унинг айтганлари фильмда кўрсатилганларидан ўн баробар қўрқинчлироқ эди. Ота-онаси бозорда ишлаган ва тонг отмасдан ишга кетган. Интернетдаги “меҳрибон”лар эса уни аврай бошлаган. Байтулмолга пул тўплаш керак, деб одамларнинг уйини тунаган. Юқорида айтганимдек, асл мусулмон инсон ғайридин қўшнисининг ҳаром қилинган жонзотига озор бермайди. Динни ниқоб қилганлар эса тирик инсонларнинг жонига озор бериб, молини тунайди.

    Яна бир йигит билан суҳбатлашдим. Отаси вокзал бекатининг бошлиғи, онаси эса стоматолог экан. Ҳатто улар ҳам фарзандидаги ўзгаришларни сезмаган. Болам намоз ўқияпти, деб ўйлашган, холос. У йигитнинг аёли уч ой аввал фарзандли бўлган экан. Ўша пайт рўза ойи эди. Бола ертўладаги ҳибсхонада чирқираб йиғлаяпти. Аммо онаси қорнини тўйдирмаяпти. Эй, барака топгур, ислом динида эмизикли болани оч қолдириб, рўза тутинглар, дейилмаган дедим. Ундай ақидаларга берилган инсонларнинг мияси айниб қолади, улар ислом дини амалларини бажаряпмиз, дейишади. Аммо бунинг хатолигини тушунмайди.

    Болалигимда бувим раҳматли танчаларига ўтказиб, суралар ёдлатарди. Нима яхши-ю, нима ёмонлигини тушунтирарди. Ўша пайтда ўрганганларим ҳалигача ёдимдан чиқмайди. Хуллас, мен фильмларимда ёт ғояларни татбиқ қилаётган инсонларни кўрсатаман. Ислом дини ва чин мусулмонларга ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Алҳамдулиллоҳ, мен ҳам мусулмонман.

    “Халқ артистига 135 минг сўм гонорар”

    Режиссёр актёрларга бериладиган гонорар тизими тўғри йўлга қўйилмагани ва уларга ажратилган пулни беришга ҳам уялиши ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Ўзбек актёрларининг гонорари ҳаминқадар. Очиғи, бу ҳақда гапиришга ҳам уяламан. Турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда олинган “Жалолиддин Мангуберди” сериалига қанча пул сарфланганини эшитдим. Тўғри, бошқа юртда фильм суратга олишнинг катта сарф-харажатлари бор. Саркардаларнинг бир гапи бор: “Ўз армиянгни боқмасанг, бошқаларни боқишга мажбур бўласан”. Бу фильмда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлди. Осмон остидаги тайёр декорацияларимиз туриб, ўзга юртда макет қурилди.

    Бизда ҳам истеъдодли актёрлар кўп, майли, уларга турк актёрларига тўланганидек гонорар берилмаса ҳам, ҳозирги олаётган пулидан 5-10 баробар кўпроқ тўланса, жонини бериб ишлашга тайёр.

    Хайриятки, гонорарни ихтиёрий тартибда белгилаш бўйича ҳужжат чиқди, аммо ҳали амалга татбиқ этилгани йўқ. Ҳозир ҳам амалдаги ҳужжатлар бўйича бош роль ижрочисининг кунлик иштирокига 200 000 (икки юз минг) сўм тўланади. Бу пулни олган актёр қандай қилиб ролга жонини бериб ўйнаши мумкин? Текширув келиб, киносметада сарфланган пулларни текширди. “Ака, бу актёрга 135 000 сўм беришингиз керак, нега кўп бердингиз?” дея эътироз билдирди. Бу пулни Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевга қайси юз билан тўлайман, дедим. У актёр-ку, пулга талашиб тортишмайди, аммо бошқаларга шу пулни берсангиз, ранжиши аниқ. “Мана бунча пулни берсанг бер, бўлмаса бу пулинг тупроққа қорилиб, ўйнашимга арзимайди”, дейишади.

    Ҳа, яна бир гап, гонорар тизими ҳақида жуда кўп гапирганман. Бу соҳани ислоҳ қилиш керак. Чунки соҳамизда актёрга гонорар беришни истамайдиган, фильмини “конфет” ва “шоколад”лар билан тўлдирадиганлар ҳам жуда кўп. Ҳатто машҳур режиссёрларнинг шундай қилмиши учун кишандан ҳам олиб қолган вазиятларим бўлган.

    “Ўзбеккино” биносида фильм эмас, хўжалик совуни ишлаб чиқариларди

    Фото: Скрин

    — Ўзбек киносида муаммолар борлигини рад этмайман, аммо ўсиш ҳам бор. Баъзан кино нима эканлигини билмайдиган инсонлар бу соҳани танқид қилса, “Режиссёрлар қаерда хато қиларкан?” деб кавлашга чўпларини тайёрлаб турса, ҳайрон қоламан. Бир пайтлар “Ўзбеккино” биносида кинодан бошқа ҳамма нарса ишлаб чиқариларди. Ишонасизми, киноижодкор ижод қилиши керак бўлган бино хўжалик совунидан тортиб “брусчатка” ишлаб чиқарувчилар учун арендага берилганди. Чунки 60 йил ичида бирор марта таъмирланмаган бинода ижод қилиш ҳам мушкул эди. Захдан ўпирилган деворлар, елвизак хоналарнинг аянчли аҳволини таърифлаш мушкул. Президентимиз Шавкат Миромонович “Ўзбеккино”га ташриф буюргач, вазият тубдан ўзгарди. Ишлаб чиқариш цехлари бир кундаёқ бу ердан кетиб, таъмирлаш ишлари бошланди. “Ўзбеккино” биноси Ўрта Осиёда ягона, ишонаманки, тез орада у томонидан яратилган фильмлар ҳам биринчиликни қўлга киритади, — дейди режиссёр.

    “Китоб ўқимайдиган, аммо сериал суратга оладиган режиссёрлар”

    Фото: Instagram

    — Илгари хусусий киностудиялар томонидан “хонтахта” фильмлар суратга олинарди. Аммо орадаги узилиш сабаб фильм премьералари тўхтатилди ва хусусий киностудиялар сериал суратга олишга ўтиб кетди. Илгари бир серияни аранг суратга олган бўлса, энди 150 қисмли сериални суратга оляпти. Шу боисдан сериалларнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашяпти. Мен Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида имтиҳон комиссиясининг раиси бўлиб ишлайман. Ўтган йили ижодий имтиҳонларни олаётган пайтим ғалати воқеа содир бўлди. Режиссёр бўлишга талабгор абитуриентдан қайси китобни ўқиганлигини сўрадим. Ундан “Китоб ўқишга вақтим йўқ”, деган жавобни олдим. Ҳеч бўлмаса, охирги кўрган бадиий фильмини таҳлил қилишни сўрадим. Бу саволга ҳам тайинли жавоб ололмадим. Аммо у гап орасида 140 қисмли сериални суратга олган режиссёр эканлиги ва сценарийни ҳам ўзи ёзганини қистириб ўтди. Кинодраматургияга қизиқса керак, деб “Рихсивой Муҳаммаджонов ким?” деган савол бергандим, елкасини қисди. Китоб ўқимайдиган, бадиий фильмни таҳлил қилолмайдиган ва машҳур ўзбек драматургини танимаган бола қандай сериал суратга олди экан, деб ҳайрон бўлдим. Телеканаллар ҳам сериалнинг режиссёри кимлигига қизиқмай, улар билан шартнома тузяпти. Жабрини эса томошабин тортяпти.

    Илгари “хонтахта” фильмлар бўлган бўлса, бугунги кунга келиб “хонтахта” сериаллар кўпайиб кетди. Улар лабини шиширган, улама киприкли қизлардан 3-4 сўм пул олиб, ишини битиряпти. Бу жуда ачинарли ҳол. Бунга қарши жиддий чора кўрилиши керак, — дейди режиссёр.

    Нега бош ролни фақат ўғлига беради?

    Фото: Instagram

    — Ўзбекистонда Фотиҳ Насимов менинг ўғлим эканини ҳамма билади. Фестивалга борганимизда, кимлардир яна ўғлини олиб келибди, деган бўлиши мумкин, бироқ “Мерос” фильмининг бош роль ижрочиси бўлгани учун улар таклиф қилди. Шу билан бирга йўл ҳақини тўлашди, озиқ-овқат, жой билан таъминлашди. Шу фильмни кўриб бош роль ижрочисига россиялик режиссёр Сергей Русаковнинг ўзи қарсак чалди. Кейин бу менинг ўғлим, дедим.

    Ўзбекни чиройли одатлари билан бирга озгина қитмирлиги бор. Нуфузли тадбирларнинг бирида бир инсон ҳар доим фильмларимга ўғлимни олишимни айтди. Агар ўғлим ролга тўғри келмаса мен уни фильмларимга олмайман. Катта ўғлим ролга тўғри келмади, уни олмадим. Катта ўғлимни ҳеч ким кўрмайди, лекин у ҳам актёрлик соҳасини битирган. Ролга жисмоний жиҳатдан, жасорати тўғри келса, уларга роль бераман. Нима сабабдан олмаслигим керак? Агар у ролни яхши ўйнай олмаган бўлса, эътирози бўлса эркакчасига айтсин, — дейди режиссёр.

    12.02.2024, 10:50   Изоҳ (0)   52391
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Эркак киши касб ва хотин танлашда адашмаслиги керак” — хонандаликдан кетган, театрдаги маошидан қониқмаган ва Ғафур Ғуломга куёв бўлган Жавоҳир Зокиров 51 ёшда (ф...

    15.11.2023, 12:08

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    “Бу фильм учун Мусоқовни қамаш керак” —  камтарона ҳаёт кечирса-да, ўзини бахтли ҳис қиладиган режиссёр Зулфиқор Мусоқов 66 ёшда (фото, видео)

    22.01.2024, 13:20

    Шоҳруххоннинг янги концерт дастуридан махсус репортаж (фото, видео)

    11.02.2024, 17:00

    Instagram: Татьяна Каримованинг Lexus’и сотиляптими? Миржалол Неъматов янги машинали бўлди, Лола “Халқлар дўстлиги”да концерт беради

    10.02.2024, 22:05

    “У ҳаётни яхши кўрарди, ўзбек санъати яна бир қобилиятли ижодкоридан айрилди” — ўзбекистонлик машҳурлар Жасур Шаметовни хотирламоқда (фото)

    10.02.2024, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.