• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мудҳиш автоҳалокатдан омон қолган ва фарзанд доғини кўрган актриса Раъно Ярашева 63 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева 40 йиллик фаолияти давомида кино ва театрда кўплаб ролларни ижро этиб, мухлислар қалбини забт этган. Бу йил 63 ёшни қаршилаган актриса ҳали ҳам ижоддан чекингани йўқ.

    “Эрка набира бўлганман”

    Фото: Instagram

    — Зиёлилар оиласида дунёга келганман. Онам ўзига тўқ, маорифчилар оиласида туғилган. Дадамнинг оиласи бирмунча камтарона ҳаёт кечирган бўлса-да, улар ҳам илмга бееътибор эмасди. Тўрт ўғилдан кейин дунёга келганим учун мени ер-у кўкка ишонишмасди. Аммо икки ёшимда онам яна бир қиз фарзандни дунёга келтирган. Онамнинг айтишича, синглим туғилгач, ўта рашкчи ва инжиқ бўлиб қолган эканман. Атрофдагиларни қизғаниб, бир марта акам Райҳонга қарагани учун юзини тирнаб олган эканман. Шундан кейин бувим раҳматли мени ўзи билан олиб кетган экан. Саккиз ёшимга қадар бувим ва бобомнинг қўлида эрка қиз бўлиб улғайганман. Бувим эркалаб деярли ҳар куни янги кўйлак олиб берарди. Улар янги кўйлакни кийиб, рақс тушишимни яхши кўришарди. Менимча, шу сабаб санъатга эрта меҳр қўйганман, — дейди актриса Раъно Ярашева.

    “Ўғил болалар билан тенглашадиган қиз бўлганман”

    Фото: Instagram

    — Олти йил ичида сингилларим сони тўрттага кўпайди. Ота-онамнинг уйига қайтгач, ҳаётимдаги энг қийин кунлар бошлангандек бўлган. Чунки сингилларимга қараш мажбурияти менга тушганди. Бувим келганида “Мени олиб кетинг” деб йиғлардим. Аммо ўйлаб қарасам, болалагим жуда гўзал ўтган экан. Онам кутубхонага раҳбар бўлгач, ҳаётимиз китоб билан узвий боғланган. 
    Ораста, нозик қиз бўлганман деёлмайман. Ўғил болалар орасида туғилиш ҳам қизларнинг феъли ўзгаришига сабаб бўларкан. Ўғил болалар билан тенг олишадиган, айтганини қилдирмагунча қўймайдиган, керак бўлса уст-бошини йиртиб бўлса-да, футбол ўйнайдиган қиз эдим, — дейди Раъно Ярашева.

    “Турмуш ўртоғим сабаб тўрт ёшли қизим вафот этган”

    Фото: Instagram

    — Ўн етти ёшимда оила қурганман. Турмуш ўртоғим ёмон инсон эмасди, аммо дунёқарашимиз бир-бирига мос келмасди. Мен ёш, шеъриятга қизиқадиган инсон эдим. Аммо қизиқишларим турмуш ўртоғимга ёқмасди. У инсоннинг фикрича, келиннинг китоб ўқиши, шеър ёзиши маъқул иш эмасди. Кейин турмуш ўртоғим спиртли ичимлик истеъмол қиларди. Бир куни бошимга қаттиқ жисм билан урди. Бошимдан қон оқаётганини кўриб, жаҳл билан ота уйимга кетдим. Отам аҳволимни кўриб, нима бўлганини сўради. Кейин турмуш ўртоғимнинг ёнига келиб, “Қизимнинг айби нима? Нега урдинг”, деб сўради. Турмуш ўртоғим кулиб, бундай ҳол ҳамма оилада бўлиб туришини айтди. Отам жаҳл билан турмуш ўртоғимни урганида хонанинг у бошига учиб тушганди. Ундан кейин “Ичмайман, яна шундай қилсам боламнинг ўлигини устида ўтирай”, деб қасам ичди. Афсуски, қасамининг устидан чиқмаганидан кейин 4 ёшлик қизим оламдан ўтди. Бу воқеадан кейин у оилада қола олмадим, — дейди актриса Раъно Ярашева.

    “Эрдан ажралиб артист бўлди”

    Фото: Instagram

    — Қизимнинг ўлимидан кейин тушкунликка тушиб қолганман. Аммо орадан кўп ўтмай ҳомиладор бўлиб, Комилжон ўғлим дунёга келганди. Афсуски, оиламиз дарз кетгач, қайнонам ўғлимни беришни истамаган. Ўғлимни оламан, деб ҳаракат қилиб юрган пайтимда ота уйимда ҳам жиддий муаммолар чиққан. Яъни акаларим санъат институтига ўқишга киришимга жиддий қаршилик қилган. “Эрдан ажрашиб артист бўлиб кетди, деган гапни кўтара олмайман, ундан кўра синглимни ўлдириб, қутулганим яхши”, дейишганди. Иккита катта акам тиш-тирноғи билан ўқишга киришимга қарши бўлган, фақатгина Тошкентда яшайдиган Равшан акам қўллаб-қувватлаган. Дадам “Сенлар отами ёки менми? Ўқишга кирсин, агар киролмаган тақдирда ҳам бир умр биздан армон қилмайди”, деб Тошкентга кетишимга қарши бўлмаган. Аммо акаларимдан ранжимаганман. Чунки уларнинг қаттиққўллиги сабаб, ҳамиша масъулиятни ҳис қилиб, отам ва акаларимнинг номуси билан яшардим, — дейди актриса.

    “Санъат институтига қабул қилишмаган”

    Фото: Instagram

    — Илк марта санъат институтига имтиҳон топширганимда қабул қилишмаган. Раҳматли Арсен Исмоилов Ярашеванинг қўлида ёш боласи бор экан, у билан ўқишга қийналади, деб паст балл қўйган. Ундан қаттиқ хафа бўлиб йиғлагандим. Чунки ўшанда дадамдан аранг рухсат олиб, Тошкентга келгандим. Ўқишга киролмадим, десам қайта ўқишга юбормаслиги мумкин эди. Шуларни ўйлаб роса қийналганман. Имтиҳон жавоблари чиққач, устозлар ўтирадиган хонанинг эшиги тагида туриб “Нега менга ишонмайсизлар? Мен яхши ўқийман”, деб ялиниб, ёлворганим ёдимда. Шунда устозлардан бири сиртқи бўлимда ўқишни тавсия қилган. Бир йил нима иш қиламан, деб телевидениега ишга борганман. Ишга ола олмаймиз, дейишларидан қўрқиб, ҳаётимни рўй-рост гапириб бергандим. “Турмушдан ажраб, отамни аранг кўндириб Тошкентга ўқишга келдим. Агар ўқишга киролмаганимни дадам билса, мени қайта бу ерга жўнатмайди ёки турмушга бериб юборади”, — деганман. Шундан сўнг ишлаб, бир йилдан сўнг сиртқи бўлимга ўқишга кирганман, — дейди Раъно Ярашева.

    “Театрга гримёрчи қилиб ишга олишган”

    Фото: Instagram

    — Ўғлим билан Тошкентда ўқишим осон кечмаган. Ишлашим керак деб телестудияга либосчи ёрдамчиси бўлиб ишга кирганман. Бир куни сёмкага Наби Раҳимов келиб қолган. Икки марта фарзанд кўрган бўлсам ҳам белларим ингичка, сочларим узун чиройли аёл эдим. Наби Раҳимовга актриса эканлигимни айтиб мақтаниб қўйгандим. “Бу ерда нима қиляпсан, театрга ишга бормайсанми?” деган. Мана шу гапдан кейин театрга борганман. Анча кунгача гапни нимадан бошлашни билмай йўлакда Наби Раҳимовни кутганман. У пайтда Наби Раҳимовнинг ёши анча катта эди. “Театрга кел” деган гапи ёдида ҳам йўқ экан. Аммо йўқ демай, театр раҳбариятининг олдига олиб кирган. Афсуски, либос бўлимида иш йўқлигини айтишган. Ҳафсалам пир бўлиб турганида гримёр Валентина Абдуқундузова ёрдамчи кераклигини айтган. Шундан кейин мени гримёр ёрдамчиси сифатида ишга олишган. Анча вақтгача саҳна чангини ҳидлаб, машҳур актрисаларга ҳавас қилиб спектаклларни томоша қилиб юрганман, — дейди актриса.

    “Машинам йўқ, ички ишларга хабар бериш керак”

    Фото: Instagram

    — Болалигимдан машина ҳайдашга қизиқардим. Ўғил болаларнинг ичида улғайган қизларга машина ювиш, тузатиш ҳам оддий ҳолга айланиб қоларкан. Илк шахсий автомобилим Tico бўлган. Ўша йиллари шу русумдаги машинани аёллар ҳайдаши урфга кирганди. Янги машина олган пайтимда “Меҳробдан чаён” спектаклининг радиоинссенировкаси қилинадиган бўлди. Кечга қолмайлик деб ҳаммамиз шошиб радиога келдик. Овозлаштириш ишлари тугагач, бошқа студиядаги ишларимни ҳам якунлаб, ташқарига чиқсам машинам йўқ. Калит менда, машинани эса қаерга қўйганимни эслолмайман. “Машинамни ўғирлаб кетишдими?” деган фикрлар ҳам хаёлимдан ўтди. Тағин ўзимни “Шунча машина турганда, фақат меникини ўғирлайдими?” деб юпатиб ҳам қўяман. Ўша ерда милиционерлар юрган экан. “Машинам йўқ” деганимдан кейин улар ҳам менга қўшилиб излаганди. Энди “102”га хабар берамиз дейишганида, машинам театрда қолгани ва радиога Тоҳир Саидовнинг машинасида келганим ёдимга тушган, — дейди актриса Раъно Ярашева.

    “Аварияга учраганман”

    Фото: Instagram

    — 2006 йили уйимизни таъмирлаётгандик, пул етмай машинамни сотишга тўғри келди. Машинасиз қийналганимдан кейин кредитга Matiz олдим. Nexia’да юришга ўрганиб қолган эканманми, бир куни Matiz кичик дўнгалакдан ўтолмай бошим томга урилганди. Жаҳлим чиқиб ўз-ўзимга “Matiz яхши машина эмас экан”, дегандим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай автоҳалокатга учраганман. Энг қизиғи, ўша пайтда “Севинч” фильмидаги қаҳрамонимни машина уриб юборгач, оёғи синиб, юзлари кўкариб кетган ҳолатда кўрсатган эдик. Ҳақиқий автоҳалокатдан сўнг икки оёғим синиб, юзимнинг бир томони кўкариб кетганди. Мана шу воқеадан кейин машина темир бўлса-да, гапни тушунишини англаганман. Шунинг учун машиналарга оғир гапирмай, қайси русумдаги машинага чиқсам ҳам “сен энг яхшисисан” деб мақтайман, — дейди Раъно Ярашева.

    Шахсий ҳаёт: икки турмушда ҳам омади келмади

    Фото: Instagram

    Актриса иккинчи бор оила қуради. Афсуски, ички ишлар ходими бўлган инсон билан кечган турмуши ҳам узоққа чўзилмайди. Актрисанинг айтишича, уларнинг ажрашишига рашк ва санъатни тушунмаслик сабаб бўлган. 

    Раъно Ярашева икки фарзандни вояга етказди. Комилжон ички ишлар соҳасини танлади. Қизи эса онасининг изидан бориб санъаткор бўлганди. Аммо оилали бўлгач, санъатдан кетганлигини маълум қилди.

    Фото: Instagram

    Ҳаётнинг кўплаб қийинчиликларини бошдан кечирган Раъно Ярашева айни дамда етти нафар набиранинг бувиси ва миллионлаб мухлисларнинг севимли актрисаси ҳисобланади. У 1984 йили ижодни бошлаган бўлса, ҳалигача театр ва кино оламида танаффус қилгани йўқ.

     

    16.02.2024, 09:50   Изоҳ (0)   33155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Етимликда улғайган, 19 ёшли акаси комадан уйғонмаган, мудҳиш авария сабаб 8 йил машина бошқаролмаган Малика Равшанова 40 ёшда (фото, видео)

    09.12.2023, 15:50

    “Менга ортиқча гап-сўз керак эмас” — “Akfa”нинг кастингидан ўтолмаган, турмуш ўртоғи билан бозорда танишган ва Дилсўз билан келишмовчиликка борган Зиёда 35 ёшда (ф...

    08.01.2024, 13:35

    “Запретга тушиб атрофдагиларнинг асл юзини кўрдим”. Қўшиғи турли миллат вакиллари томонидан ўзбек тилида куйланган хонанда Феруза Жуманиёзова 40 ёшда (фото)

    14.02.2024, 15:50

    Instagram: Шаҳло Зоировага турмуш ўртоғи Mercedes совға қилди, Ботирхон Имомхўжаев ўғлини уйлантирмоқда, Шоҳруххон мухлисларини отаси билан таништирди

    15.02.2024, 22:05

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган Зара Ширинова, рафиқасига қимматбаҳо машина олиб берган Азамат Аҳроров, Baby Моhi ҳаётидаги энг бахтли кун

    14.02.2024, 22:00

    Рейтинг: Ўзбекистондаги қайси блогернинг Instagram саҳифасига реклама жойлаштириш нархи 6000 доллар? 

    13.02.2024, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.