Ўзбекистонда беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган фуқаролар март ойида 13 кун, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлганлар эса 9 кун дам олади.
2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 8 март жума, ундан кейин эса 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни. 21 март пайшанба — Наврўз байрами куни. Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади: 21, 22, 23 ва 24 март.
Ой давомида яна уч марта шанба ва якшанба кунлари борлиги инобатга олинса, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ўзбекистонликлар март ойида 13 кун, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлганлар эса 9 кун дам олади.
Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Изоҳ (0)