• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Темир моддасига бой 12 та табиий маҳсулот

    Темир организмнинг меъёрда ишлаши учун зарур бўлган муҳим элементдир. У қон ҳужайраларига кислородни етказиб беради ва карбонат ангидридни организмдан чиқариб ташлайди. Агар рационда темир моддаси етарли миқдорда бўлмаса, организмдаги фаолиятларга зарар етади.

    Фото: Thegiftglobal

    Темир танқислиги белгилари

    Чарчоқ, юрак уришида ўзгаришлар, нафас қисилиши ва диққатни жамлашда қийинчилик, рангпарлик, уйқучанлик, иштаҳанинг йўқолиши ва бош оғриғи темир танқислиги ҳамда камқонликнинг дастлабки аломатлари бўлиши мумкин.

    Темир танқислигида тери қуруқлашади, оғиз бурчаги ва товон ёрилади, сочлар тез тўкилади, тишлар мўртлашади, тирноқлар синиши кузатилади. Қуруқ ерга сув сепилганда чиқадиган ҳидларни ёқтириш, кесак, чой шамаси, хом гўшт, макарон, гуруч ейишга мойиллик каби ўзгаришлар кузатилади. Организмда темир моддаси етишмаслиги, айниқса, аёллар ва болаларда темир танқислиги анемиясига олиб келиши мумкин.

    Темир моддаси табиий ҳолда озиқ-овқатлар таркибида етарлича мавжуд. Қуйидаги маҳсулотлар темир танқислигини тўлдиришга ёрдам беради.

    Исмалоқ

    Фото: Klike

    Исмалоқ паст калорияли ўсимликдир. Бу маҳсулотнинг атиги 100 гр таркибида 2,7 мг темир мавжуд, бу кунлик тавсия этилган темирнинг 15 фоизини ташкил қилади. Исмалоқ таркибидаги C витамини организмда темир яхшироқ сўрилишига ёрдам беради.

    Балиқ

    Фото: 1Zoom.net

    Кўпгина балиқ турлари темирга бой. Мисол учун, 85 грамм консерваланган тунец балиғи тахминан 1,4 мг темирни ўз ичига олади, бу тавсия этилган кунлик темирнинг 8 фоизини ташкил қилади. Балиқ таркибида омега-3 ёғ кислоталари ҳам мавжуд. Улар иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, мия, юрак ва қон томирларининг нормал ишлашини таъминлайди.

    Қовоқ уруғи

    Фото: Wannaplus

    30 гр қовоқ уруғининг таркибида 2,5 мг темир (14 фоиз) мавжуд. Ушбу маҳсулот рух, магний, марганец ва калийнинг табиий манбаидир. Қовоқ уруғини истеъмол қилиш диабет хавфини камайтиради.

    Курка

    Фото: Thevoicemag

    Курка гўшти соғлом парҳез маҳсулот бўлиб, 100 гр курка таркибида 1,4 мг темир (кунлик қийматнинг 8 фоизи) мавжуд. У оқсил, рух ва селен каби минераллар ва B гуруҳи витаминларига бой.

    Қора шоколад

    Фото: mykaleidoscope

    28 гр табиий қора шоколаднинг таркибида 3,4 мг темир мавжуд, бу тавсия этилган кунлик қийматнинг 19 фоизини ташкил қилади. Ушбу ширинлик метаболизмга фойдали таъсир кўрсатадиган мис, магний ва клетчаткаларни ўз ичига олади. Тадқиқотларга кўра, какао кукуни ва қора шоколад антиоксидант хусусиятга эга. У қондаги холестерин даражасини ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириши исботланган.

    Дуккакли ўсимликлар

    Фото: Puzzlegarage

    Ловия, нўхат, мош, ясмиқ каби дуккаклилар темир моддасига бойдир. Мисол учун, 200 гр пиширилган ясмиқ таркибида 6,6 мг темир мавжуд, бу тавсия этилган кунлик қийматнинг рекорд даражадаги 37 фоизини ташкил қилади. 100 гр ловия кунлик темирнинг 10 фоизини ўз ичига олади. Темир моддаси яхши сўрилиши учун дуккаклиларни C витамини билан бирга истеъмол қилиш тавсия қилинади.

    Моллюскалар

    Фото: Fishki.net

    Барчага маълумки, денгиз маҳсулотлари темир ва бошқа кўплаб фойдали моддаларга бойдир. Улар орасида устрица ва мидиялар темир манбаи саналди. Ушбу моллюскалардаги темир икки валентли бўлгани сабабли организмда яхши сўрилиши аниқланган.

    Тофу

    Фото: Koketta

    Тофу парҳез маҳсулоти ҳисобланади. У пишлоқ, аниқроғи, творог бўлиб, фақат ўсимликдан олинган маҳсулотдир. Ярим стакан тофуда 3,4 мг темир мавжуд. Унинг таркибида калсий, магний, селен, тиамин ва изофлавон деб аталадиган ноёб бирикма ҳам мавжуд. У юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради ва менопауза белгиларини енгиллаштиради.

    Қизил гўшт

    Фото: Thevoicemag 

    Қизил гўшт анемиядан азият чекадиган одамлар учун икки валентли темирнинг энг бой манбаидир. 100 гр қизил гўштда 2,7 мг темир мавжуд. Бу кунлик қийматнинг 15 фоизи. Маҳсулот рух ва B гуруҳи витаминларига ҳам эга.

    Брокколи

    Фото: Thevoicemag 

    Тахминан 150 гр брокколи таркибида 1 мг темир мавжуд. У фолий кислотаси, калий ва клетчаткага бой.

    Жигар

    Фото: Dzen

    Жигар халқ табобатида ҳам анемияга қарши кенг қўлланади. 100 гр жигарда 6,5 ​​мг темир мавжуд. Бу кўрсаткич кунлик меъёрнинг 35 фоизидир. Жигарда оқсил, мис, А ва Б витаминлари мавжуд.

    Киноа

    Фото: Dzen

    Киноа ўсимлиги донли экинлар сирасига мансуб. Тахминан 200 гр киноа таркибида 2,8 мг темир, оқсил, фолий кислотаси, магний, марганец, мис ва бошқа фойдали моддалар мавжуд.

    19.02.2024, 19:05   Изоҳ (0)   65726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анемия, шишлар ва кучли оғриқ: буйрак муаммоларини кўрсатадиган 6 та хавфли аломат

    07.02.2023, 13:46

    Анемияни бартараф этишга ёрдам берадиган 9 та озиқ-овқат маҳсулоти

    14.03.2023, 16:27

    Балиқ ёғининг организм учун 5 та фойдали хусусияти

    30.01.2024, 16:10

    Чойни меъёридан кўп ичиш бош оғриғи ва анемияга сабаб бўлишини билармидингиз?

    05.02.2024, 17:41

    Альцгеймернинг олдини олади ва холестерин миқдорини камайтиради: Қора шоколаднинг организмга фойдали хусусиятлари

    06.02.2024, 13:50

    Аёллар учун энг зарарли маҳсулотлар: шифокор эндокринолог тавсияси

    13.02.2024, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.