Чой анъанавий ва энг кўп ичиладиган ичимликлардан бири ҳисобланади. Шифокорлар ҳам чойнинг зараридан кўра кўпроқ фойдали хусусиятлари ҳақида гапиради, лекин баъзи ҳолларда соғлик учун жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Кардиологларнинг таъкидлашича, ушбу ичимликка бўлган қарамлик организм учун ҳақиқий хавфни туғдиради. Кофеинга бой чойни ортиқча истеъмол қилиш бош оғриғи, безовталик ҳисининг ошиши ва уйқусизликка олиб келади.
Кун давомида кўп чой ичиш туфайли анемия ҳам ривожланиши мумкин. Сабаби чой таркибида танинлар бўлиб, улар темирнинг озиқ-овқатдан ажралишига тўсқинлик қилади. Чойни аччиқ қилиб ичиш юрак-қон томир тизимини зарарлайди. Бу эса қон босимининг ошиши ва юрак уриши тезлашишига олиб келади.
Организмнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чой ичиш керак. Шунингдек, кардиологлар чойнинг организм учун зарар келтирмайдиган суткалик нормасини 2-10 стакан эканлигини айтди.
Изоҳ (0)