• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда деҳқонларни янги агротехнологияларга ўқитиб, пахта ҳосилдорлигини 50 центнерга, ғаллада 100 центнерга етказиш режа қилинмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 12 февраль куни қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    Деҳқонларни янги агротехнологияларга ўқитиб, ҳосилдорликни пахтада 50 центнер, ғаллада 100 центнерга етказиш режа қилинмоқда.

    Бу борада қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва энг замонавий техникалар билан таъминлаш устувор вазифа. Президент раислигида ўтказилган йиғилишда эътибор қаратилган айни шу масалалар юзасидан “ЎзАгролизинг” бошқарув раиси Нодир Отажонов ўз фикрлари билан бўлишди:

    Мана 24 йилдирки “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Ўзбекистон лизинг бозорида етакчи ўринларни эгаллаб, юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

    Фермер хўжаликлари ва ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасининг бошқа вакилларига энг замонавий техникаларни етказиб бериш олдимизда турган устувор вазифадир. Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда айни шу масалаларга эътибор қаратилди.

    Юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалигида сафарбар қилинмаган янги захираларни ишга солиш, харажатларни пасайтириб, шу орқали деҳқонлар даромадини кўпайтириш, ерларимиз унумдорлиги, ҳосилдорликни ошириш бўйича барча соҳаларда аниқ вазифалар белгилаб берилди. Механизация, операторларни ўқитиш масалаларига эътибор қаратилди.

    “ЎзАгролизинг” акциядорлик жамиятига жорий йил қишлоқ хўжалигига 10 мингдан ортиқ замонавий энергия тежамкор қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш вазифаси юклатилди. Ҳозирга қадар ҳудудлар кесимида бу техникаларнинг эгаларини аниқлаштириб, ҳисоб-китоб қилиб олдик.

    Йиғилишда жамиятимиз зиммасига қатор вазифаларни юклаш билан бирга олдин мавжуд бўлмаган янги молиявий манбалар ажратилиши белгиланди.

    Ҳусусан, 100 млн доллар миқдорида 10 йилга кредит ажратиляпти, бир йиллик имтиёзли даври ҳам бор. Ундан ташқари Жаҳон банкидан 40 млн. доллар, Япониянинг Халқаро ҳамкорлик ташкилотидан ҳам 40 млн. доллар маблағ жалб қилиняпти, бу маблағлар 10 йилга берилади ва уч йиллик имтиёзли даври ҳам бўлади. Яна бир муҳим жиҳати, бу ажратилаётган маблағлар навбат билан ишлатилади. Мазкур маблағлар ўзлаштирилгандан сўнг кейинги кредит линияларини очишга имконият яратилади. Бу дегани, 10 минг дона техника билан чекланмаймиз, талаб бўлса, бундан ҳам кўпини етказиб берамиз.

    Техникаларни лизингга олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 3 кундан ошмайди. Мурожаат қилувчилар эгалигидаги ер майдони, оладиган ҳосили, даромади ва банкдаги айланма маблағлари  ҳақида маълумотларни ҳамда бизнес-режаларини топширишади. Ҳужжатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, техникалар қисқа муддатда етказиб берилади. Оғир техникаларга 10 йилгача, кичикроқ техникаларга эса 3-5 йилгача лизинг қилиб берилади.

    2024 йилда “Ўзагролизинг” АЖ биринчи навбатда хорижий молия бозоридан узоқ муддатли, паст фоизли маблағларни жалб қилиш ҳисобига деҳқон, фермерларга узоқ муддатли, нисбатан арзон нархларда қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришни асосий вазифа сифатида ўз олдига мақсад қилган. Ўтган йилгига нисбатан етказиб бериш ҳажми 5 баробарга ўсиши кутиляпти.

    Олдин ички манбалардан маблағ жалб қилишда муаммолар бўларди. Сўнгги уч йилда компания молия тизими халқаро стандартларга мослаштирилиб, ташқи манбалардан ҳам маблағ ола бошладик. Хориждан экспертлар жалб қилинди. Жаҳон банки ҳамда Япония Халқаро ҳамкорлик ташкилотининг экспертлари текширувида фаолиятимиз таҳлили ижобий баҳоланди. Уларнинг хулосаси натижасида янги кредит линияларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдик, бу эса бизнинг имкониятларимизни оширди.

    Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳудудий филиаллари бор, боғланиш учун телефон рақамлар ишлаб турибди. Шунингдек, деҳқон ҳамда фермерлар саволлар билан бирга ўз таклифларини беришлари ҳам мумкин. Ходимларимиз техникаларнинг афзалликларини тушунтирган ҳолда мижозларга барча зарур тавсияларни беришади.

     

    14.02.2024, 19:30   Изоҳ (0)   5640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда Ўзбекистондаги ноёб кўчманчи ҳайвонлар кўргазмаси очилди (фото)

    14.02.2024, 19:10

    Ўзбекистоннинг уч вилоятида газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    14.02.2024, 18:55

    Варшавада Ўзбекистон—Польша парламентлараро музокаралари бўлиб ўтди

    14.02.2024, 18:50

    Сирдарёда газдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 630 млн сўмдан зиёд зарар етказди 

    14.02.2024, 18:50

    “Ҳеч қандай бузилиш ишлари олиб борилмаяпти”. Яккасарой ҳокимлиги Шота Руставелидаги қадимий бино бузилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

    14.02.2024, 18:35

    Қашқадарёда ота уч фарзанди учун алимент эвазига Тошкентдан уй совға қилди

    14.02.2024, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.