Яккасарой тумани ҳокимлиги тармоқларда тарқалган хабар — туманнинг Шота Руставели кўчасида жойлашган маданий мерос агентлиги рўйхатига киритилган уй бузиб ташланаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Telegram мессенжерида тарқалган хабар туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими масъуллари томонидан жойига чиқиб ўрганилган.
Ушбу кўп қаватли уй 1956 йилда қурилган бўлиб, уйда 12 та хонадон мавжуд. Бу бино Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги рўйхатига киритилмаган, — дейилади ҳокимлик муносабатида.
Таъкидланишича, кўп хонадонли уй бузилиб, ўрнига янги бино барпо этилиши юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори қабул қилинмаган.
Шунингдек, мазкур ҳудудда, яъни кўп хонадонли бинони бузиб қайта қуриш тўғрисида лойиҳа смета ҳужжатлари тасдиқланмаган. Ҳокимлик юқоридаги ҳолат бўйича Яккасарой туман ҳокимлигида асосли ҳужжат маълум эмаслигини, тилга олинган манзилда ҳеч қанақа бузилиш ишлари олиб борилмаётганини маълум қилади, — дейди ҳокимлик масъули Отабек Насимов.
Изоҳ (0)