Бухоро вилояти Қоракўл туманида тадбиркордан бажарилган қурилиш ишлари далолатномасини имзолаш учун 60 миллион сўм талаб қилган хўжалик раҳбари ушланди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қоракўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари А.Ж. ушбу хўжаликда “О.Ҳ.” МЧЖ томонидан бажарилган 612 миллион сўмлик қурилиш ишлари бўйича тузилган далолатномани имзолаши ҳамда 157 миллион сўм қарздорликни МЧЖга ўтказиб бериши эвазига тадбиркор Л.О.дан 60 миллион сўм талаб қилиб, шундан 45 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)