• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Ҳам қиммат, ҳам самарасиз” — иқтисодчилар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловининг катта қисми давлат бюджетидан қопланаётгани ҳақида

    Тошкент шаҳри аҳолиси учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тўловининг асосий қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланиши нотўғри. Бу ҳақда иқтисодчилар Отабек Бакиров ва Беҳзод Ҳошимов фикр билдирди.

    Тошкент шаҳри аҳолиси учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари нархи 91 минг 960 сўмдан (Гкал учун) 105 минг 754 сўмга оширилмоқда. Ҳозирда иссиқ сувнинг асосий тарифи 664 минг сўмни ташкил этади. Бунинг 14 фоизини, яъни 91 минг 960 сўмини аҳоли тўлайди. Қолган 570 минг сўми маҳаллий бюджетдан субсидия шаклида ажратилади.

    Маҳаллий бюджетга юкни камайтириш учун тариф 15 фоизга оширишга қарор қилинди. Шунда аҳоли базавий тарифнинг 16 фоизини тўлайди. Қолгани яна давлат бюджетига юк.

    Мазкур қарор юзасидан иқтисодчилар Отабек Бакиров ва Беҳзод Ҳошимов фикр билдириб, давлат энергетикага халқ ҳисобидан субсидия бериши зарарли ҳамда самарасиз эканига эътибор қаратди.

    Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов фикрига кўра, нархларни реалликка мутаносиб қилиш зарур.

    Беҳзод Ҳошимов
    Фото: “Дарё”
    “Яхши ва тўғри қарор — ислоҳотни биттада охирига етказишда — яъни нархларни реалликка мутаносиб қилишда бўлади. Бундай яримта чораларни деб мана 30 йилдан бери энергетикамизда муаммолар мавжуд ва улар ҳали-бери ечилмайди. Агар ҳозирги тенденция сақланиб қолса, кейинги 30 йилдан кейин ҳам нормал энергетик ислоҳот амалга ошмаса керак. Қолган қисми давлат бюджетидан тўланади, деган жойини қолган қисмини ҳам тўлиқлигича аҳоли тўлайди, лекин тўғридан тўғри эмас ва ишлатишига қараб эмас, балки солиқ ундирилишига қараб ва орада йўқотишлар билан, десак тўғри бўлади”, — деб ёзади иқтисодчи.

    Беҳзод Ҳошимов фикри давомида ҳозирги вазиятни нон мисолида тушунтирди.

    “Яхшиям, нонни ҳокимиятлар арзонлаштириб тарқатишмайди, ундай бўлганда, балки нон ҳам етмас эди. Нима учун? Тасаввур қилинг, сиз олаётган ноннинг 14 фоизини тўлайсиз, қолганини эса ҳокимият тўлайди. Ҳокимият пулни қаердан олади? Сиз тўлаган солиқлардан. Лекин ўша фарқини тўлаш учун, анча кўп йўқотиш ва маъмурий харажатлар билан бирга, рағбатлар нотўғри тақсимланади. Агар новвой билса, нонга асосий тўловчи ҳокимият эканини, у ўз нонини яхшироқ, мазалироқ қилиш билан шуғулланмайди — чунки барибир ундан бошқа ҳеч ким нонини сота олмайди. Сотиб олувчи ҳам бир дона — ҳокимият. Шунга кераклигича самарасиз бўла олади, нонини ишлаб чиқариш харажатларини ошираверади, сифати билан иши бўлмайди. Энг қизиғи — нон етмай қолса ҳам, муаммо бўлмайди. Хуллас, менимча шу нон ҳақида метафорадан тушунсак бўладики, давлат энергетикага халқ ҳисобидан субсидия бериши ва ўртада ўртакашлик қилиши ҳам қиммат, ҳам зарар, ҳам самарасиз. Оқибати нафақат ёмон экология, балки ёмон иқтисодиёт. Айтмоқчи, табиийки, бу нарса регрессив. Тарифларни прогрессив қилиш йўли ҳам бор”, — дея ҳолатни шарҳлаган мутахассис.
    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, тарифларнинг 15 фоизга оширилиши ёмон қарор, ундан ҳам ёмони — тарифларни музлатишда давом этишдир.

    “Қарийб 5 йилдан буён тарифлар музлатиб турилган янги Ўзбекистонда ҳеч қурса ўтган даврда йиғилган инфляция даражасида эмас, 15 фоизга оширилиш ҳам гўёки ўзи бўлмаган, лекин қабул қилиб бўлинган консенсуснинг бузилишидек кутиб олинмоқда. Янги давр хатолари ҳақида гап кетганда тарифларнинг 2019 йилдан буён музлатиб қўйилганини санамаслик мумкин эмас. Чунки бу орқали тарифлари музлаган, ўзи бусиз ҳам самарасиз бўлган соҳа ва ундаги давлат компаниялари янада боқимандалашди.

    Харажатларни қисқартириш орқали фойдани кўпайтириш эмас, харажатларни шишириш орқали бюджетдан субсидияларни ундириш уларнинг бош бизнес моделига айланди. Беҳзод Ҳошимов ёзаётганидек, тарифнинг қолган 86 фоизини ҳам аслида сиз тўламоқдасиз, деган ҳақиқатни истеъмолчиларга етказиш ойдан ойга, йилдан йилга тобора қийинлашиб бораверади. Айни вақтда, айтайлик, истеъмолчи Қурбоновнинг эътирозлари тарози босиб кетаверади. Истеъмолчи Аббосовнинг нима ўзгаради, деган твити кўпроқ олқиш олаверади.

    Тарифларнинг 15 фоиз оширилиши бу ёмон қарор. Бундан-да ёмон қарор тарифларни яна музлатишда давом этиш бўла олади, холос. Бу икки ёмон альтернативада тошбақа ва Ахиллес пойгаси давом этаверади. Лекин бу кетишда тез орада Тошкентда марказлашган иситиш ва иссиқ сув ҳам том маънода бўлмайди. Худди қолган Ўзбекистон — Андижон, Наманган, Қарши, Урганчдаги сингари”, — деб ёзган иқтисодчи.

    Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунида юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари 1,5 бараварга, бюджет муассасалари учун  1,6 баробарга оширилганди. Ўшанда аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолганди.

    Маълумот учун, 2024 йилда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига кўрсатилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарни қоплаш учун деярли 2 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бу маблағ пойтахт бюджетининг қарийб 25 фоизига тенг (бу йил Тошкент шаҳри бюджети 8 триллион 77 миллиард сўм бўлиши проноз қилинган). Мазкур йўналишда қопланган зарарлар учун 2023 йилда бюджетдан 1,6 триллион сўм, 2022 йилда 1,1 триллион сўм ажратилган.

    14.02.2024, 18:12   Изоҳ (0)   9456
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Харажатлар даромаддан доимгидек кўп. Ўзбекистон бюджетида тақчиллик давом этмоқда

    07.02.2024, 10:35

    Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 90 миллиард доллардан ошди

    08.02.2024, 12:49

    Ўзбекистонда инфляция пасайиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошган

    09.02.2024, 11:40

    Солиқ кодексининг 227-1-моддасида белгиланган жарима миқдори кескин камайтирилади

    13.02.2024, 18:17

    “ААА” рейтингдаги тадбиркорларга солиқ текшируви ўтказиш буйруғи шакллантирилмайди” — Шерзод Кудбиев

    13.02.2024, 21:10

    Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия ҳисоблашда иш ҳақи турига кирадими?

    13.02.2024, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.