Daryo

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 90 миллиард доллардан ошди

ЯИМ шаклланишида Тошкент шаҳри энг катта ҳисса қўшди

1 дақиқа ўқиш58 807 кўришлар0 изоҳ0

2023 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) илк бор 1 квадриллион 66 триллион 569 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисобот берди.

Инфографика: Статистика агентлиги

Ўтган йилда мамлакат ЯИМ ҳажми 6 фоиз ўсиб, 90,9 миллиард долларга (ўртача алмашув курси 11,737 сўм) етди. Бу рақам аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2,5 минг доллардан тўғри келади. 

Инфографика: Статистика агентлиги

Республика ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2020 йилда 60,2 миллиард долларни, 2021 йилда 69,6 миллиард долларни, 2022 йилда 81,1 миллиард долларни ташкил этган.

Инфографика: Статистика агентлиги

Ўтган йилнинг январь – декабрь ойларида мамлакатдаги корхоналар томонидан 655,8 триллион сўмлик (2022 йилдагидан 6 фоиз кўп) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари ҳажми 426,2 триллион сўмни (2022 йилдагидан 4,1 фоиз юқори) ташкил этди.

Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг шаклланишида Тошкент шаҳри 17,1 фоиз улуш билан энг катта ҳисса қўшди. Тошкент (10,1 фоиз) ва Навоий (7,7 фоиз) вилоятлари кейинги ўринларни эгаллади. Энг кам улуш эса Сирдарё вилояти (2 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (3,1 фоиз) ва Жиззах вилояти (3,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар