Шавкат Мирзиёев раислигида аграр соҳадаги устувор вазифа ва режаларга бағишланган йиғилишда ҳисоб-китоб интизомида ҳам камчиликлар борлиги айтилди.
Масалан, кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган.
Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.
Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди.
Аввалроқ 2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 триллион сўмдан ортиқ имтиёзли ресурс ажратилиши маълум қилинганди. Кластер, фермер ва деҳқонлар имтиёзли кредит олишини осонлаштириш мақсадида очиқ-ошкора платформа ишга тушди.
Изоҳ (0)