• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки: “снос”лар, компенсация ва дарахтлар тақдири

    Бухоро шаҳрида 2023 йилнинг январь ойида 33 гектар майдонда туризм маркази қурилиши жамоатчилик эътирозларига ҳамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шунингдек, мазкур лойиҳа ЮНЕСКО билан келишилмагани маълум қилинган эди. Шундан сўнг масъуллар бу ҳали лойиҳа эканини, тегишли хулосаси олинган ҳолда, якуний қарор қабул қилиниши ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланишини айтганди.

    Февраль ойи бошида Бухоро шаҳрининг жами 32,6 гектар майдонида “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилиши маълум қилинди. Унга кўра, ушбу ҳудудда жойлашган 14 та давлат объектлари “снос”га учраб, Bukhara City мажмуаси ҳудудидан ўрин эгаллайди. Аҳоли ва ишбилармонларга тегишли тадбиркорлик объектлари “снос” объекти сифатида баҳоланиб, маблағлари олдиндан қопланиши режалаштирилган. Шунингдек, барпо этилиши кўзда тутилган манзилда бирорта фуқаронинг яшаш жойи йўқлиги сабаб уларнинг манфаатига зиён етмаслиги билдирилди.

    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

    Мазкур масала юзасидан жамоатчиликда туғилган саволларга жавоб бериш мақсадида бузилиши режалаштирилган ҳудудга пресс-тур уюштирилди. Унда демонтаж, объектларни кўчириш, транспорт ва логистика харажатлари кимнинг ҳисобидан бўлиши каби саволларга жавоб берилди.

    Жамол Носиров
    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

    Битта хорижий турист Бухоро шаҳрида 1 кун юрганда ўртача 300 доллар сарф қилмоқда. Бизнинг мақсадимиз бугунги кунда хорижий сайёҳнинг қолиш даврини 5-7 кунга чўзиш йўлларини ўйлаяпмиз. Бу учун инфраструктура жуда ҳам керак. Сайёҳларга замонавий меҳмонхона, овқатланиш шохобчалари ва бошқа зарурий муассасалар жуда ҳам керак. Қурилиши режалаштирилган туристик марказ биз ўйлаган режаларни амалга ошириш имконини беради.

    Бу ерда қурилиш ишлари хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилади. Давлат ҳеч қандай пул тикмайди. Компенсациялар масаласида 7 та тадбиркор билан гаплашдик, дастлабки музокараларни бошладик, улар бу лойиҳага хайрихоҳ. Уларнинг мулклари бозор нархида баҳоланади ва ўша компенсациялари тўлаб берилганидан кейин мулклари бузилади, — деди Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носиров.

    Бухоро вилояти бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддинов мазкур лойиҳани қуриш ишлари учун нега бир йил вақт кутилди, деган саволга жавоб берди.

    Зуҳриддин Муҳиддинов
    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

    Ушбу масала ўтган йили кўтарилганида ушбу ҳудудда қурилиши режалаштирилган туризм марказининг лойиҳа-режаси, бу концепция нималардан иборат, ушбу мажмуа ўз ичига қанақа, қайси тоифадаги биноларни қамраб олади, нимага хизмат қилади, ҳозирги мавжуд биноларга солиштирганда ўзи яхшими ёки ёмонми, кимга яхши, кимга ёмон, маҳаллий аҳолига, келадиган меҳмонларга қулайлик томони ва бошқа томонларини таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилган концепция мавжуд эмас эди.

    Бугунги кунда мутахассислар, экспертлар, туризм соҳаси вакиллари билан биргаликда туризм марказида қурилиши режалаштирилган объектларнинг концепцияси чуқур ўрганишлар натижасида ишлаб чиқилди.

    Бу ерда асосан маъмурий бинолар ва спорт мажмуаси (марказий ўйингоҳ) жойлашган ва бир қисм тадбиркорларга тегишли бино ва иншоотлар мавжуд. Маъмурий бинолар вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги каби объектларни янгидан қуриш бўйича, маъмурий марказ ёки мавжуд Bukhara City мажмуасида янги маъмурий марказни жойлаштириш бўйича лойиҳа ишлари амалга оширилди. Бош режа ишлаб чиқилиб, концепцияга киритилди. Янги жойда қурилиши режалаштирилган бинолар этнопарк ҳудудининг сотилишидан тушган маблағлар ҳисобидан бунёд этилади. Бундан ташқари, марказий ўйингоҳ ҳам янги қуриладиган ҳудудда шу объектлар сотилишидан тушган маблағлар ҳисобидан қурилиши режалаштирилган”, — деди Бухоро вилояти бош архитектори.

    Этнопарк ҳудудида иккита маданий мерос объекти мавжуд. Лойиҳа концепциясига кўра, ушбу маданий мерос объектлари ўз ўрнида ва асл ҳолича сақлаб қолинади. Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шоҳаббос Шарофиддиновнинг айтишича, қурилиш ишлари ЮНЕСКО талабларига амал қилган ҳолда бажарилади.

    Шоҳаббос Шарофиддинов
    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

    Эски шаҳар билан ёндош ҳудудда иккита маданий мерос объекти мавжуд. Лойиҳа концепциясига кўра, ушбу маданий мерос объектлари ўз ўрнида ва асл ҳолича сақлаб қолинади. Қурилиш ишлари ЮНЕСКО талабларига амал қилган ҳолда бажарилади. Мажмуа марказида мусиқали фаввора ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган. Этнографик парк барпо этилишида халқаро экспертлар гуруҳи ва маҳаллий мутахассислар жалб этилади. Бу ҳудуддаги барча ишлар ЮНЕСКО Бош конференцияси томонидан 1972 йил 16 ноябрда қабул қилинган Умумжаҳон маданий ва табиий мерос муҳофазаси бўйича конвенция талаблари асосида амалга оширилади.

    Агар ЮНЕСКО конвенциясида айнан маданий мерос объектларига ёндош ҳудудда қурилиш қилиш мумкин эмас, деган тақиқ бўлганда эди, ушбу лойиҳа борасида умуман бош қотирмаган бўлардик. Ёндош ҳудудда қурилиш қилиш мумкин, лекин бу ЮНЕСКО талаблари асосида амалга оширилади. Биз кўзда тутган лойиҳада ушбу талаблар инобатга олинган. Шунинг учун экспертлар жалб қилиниб, улар билан биргаликда иш олиб боряпмиз. Ўтган йилги шов-шувларга қайтадиган бўлсак, ўшанда ҳам улар қарши бўлмаган, фақат лойиҳа билан танишиш, лойиҳа ҳақида маълумотга эга бўлиш талаби қўйилган. Ва шу сабаб ҳам жараён бир йил муддатга тўхтатилган эди.

    Бугунги кунда эса лойиҳа юзасидан соҳа мутахассислари, экспертлар, олим-у зиёлилар, архитектор, археолог ва бошқаларнинг хулосалари олинди. Конвенция талабларида нималар кўзда тутилган бўлса, максимал даражада шуларни эътиборга олиб, ушбу йирик лойиҳани ишлаб чиқдик. Экспертлар тез кунда Бухорога келишади ва лойиҳани биргаликда амалга оширишга киришамиз. Лойиҳа жараёнида қандайдир ўзгариш ёки таклифлар киритиладиган бўлса, албатта, инобатга оламиз. ЮНЕСКО билан ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда шариф шаҳар марказида мисли кўрилмаган бетакрор маскан тортиқ этамиз, — деди Шоҳаббос Шарофиддинов.

    Мазкур ҳудуддаги дарахтларнинг тақдири хусусида ҳам маълумот берилди. Таъкидланишича, барча дарахтлар сақлаб қолинади, мажмуанинг 70 фоиз ҳудуди яшил ҳудуд сифатида қурилади.

    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

    “Бухоро спорт” мажмуаси директори Алибек Содиқов бузилиши режалаштирилган марказий ўйингоҳ ҳақида тўхталар экан, мажмуа то қуриб битказилгунича машғулотлар йўналиши бўйича яқин атрофдаги спорт мактабларида ўтказиб турилади.

    10.02.2024, 21:36   Изоҳ (0)   10576
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ер участкалари ноқонуний равишда олиб қўйилган тақдирда, мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинади» – «снос» ҳа...

    10.08.2022, 22:09

    «Конституция ва бошқа қонунлар билан мустаҳкамланмаган жараён бизга бир қанча муаммолар туғдирди» — ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов «снос»лар ҳақида

    06.09.2022, 16:34

    Ичан қалъа ҳудудидан қадимий зиндон топилгани ҳақидаги хабар рад этилди

    10.04.2023, 18:20

    “Циклодол” дори воситасини беморларга маълум миқдорда берилаётгани юзасидан расмий муносабат билдирилди

    10.02.2024, 21:14

    Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча “свет”сиз қолди  

    10.02.2024, 21:02

    “Тойлоқтумангаз” бўлими ходимлари салкам 350 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди

    10.02.2024, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.