Хоразм вилояти Хива шаҳридан қадимий қудуқ ёки зиндон топилгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Маданий мерос агентлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Бу ҳолат бўйича мутахассислар томонидан “Мевастон” маҳалласи ҳудудида хусусий қурилиш фирмаси томонидан қурилиш ўтказилаётган объект ҳудудида ўрганиш олиб борилган.
Унга кўра, қурилиш жараёнида, турар жойлар қуришда ишлатиладиган адан (канализация тизими) қолдиқлари топилган. Бу канализация тизимидан яқин кунларгача фойдаланилган. Бу “снос”га тушиб, бузилиб кетган уйнинг канализация тизими экани аниқланган.
Объектда ҳеч қандай тарихий аҳамиятга эга маданий қатламлар топилмаган. Шунингдек, ҳудудда деярли тарихий аҳамиятга молик маданий қатламлар йўқлигини, 2019 йилда Хоразм Маъмун академияси томонидан ўтказилган археологик текширувлар ҳам тасдиқлаган.
Изоҳ (0)