Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 14,11 сўмга кўтарилиб, 12 484 сўм бўлди. Евро 16,04 сўмга пастлаб, 13 394,08 сўм бўлди. Рубль 0,67 сўмга ошиб, 137,49 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 12 469,89 сўм бўлганди. Евро ва рубль пастлаганди.
Изоҳ (0)