Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда 6 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов қарори қабул қилинди.
17 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилишни топширганди.
Тапил Маҳамадзияев 2021 йилнинг июнь ойида Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.
Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юклатилди.
Изоҳ (0)