Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 21,88 сўмга кўтарилиб, 12 469,89 сўм бўлди. Евро 147,01 сўмга пастлаб, 13 410,12 сўм бўлди. Рубль 0,65 сўмга тушиб, 136,82 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 448,01 сўм бўлганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Тижорат банкларида 5 февраль куни доллар курси 12 500 сўмдан ошди.
Изоҳ (0)