Иссиқ об-ҳаво Европага ёқилғини тежашга ёрдам бермоқда. Шунга қарамай, минтақа омборларидаги газ захиралари даражаси 70 фоиздан пастга тушди.
Европадаги табиий газ захиралари даражаси жаҳон бозори учун асосий кўрсаткичлардан биридир.
Жорий кўрсаткич 69,14 фоизга етди — сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан 14 фоиз пунктга юқори, дейилади Gas Infrastructure Europe хабарида.
Гарчи Европа газ ва унинг захираларидан фойдаланишни фаол равишда чеклаётган бўлса-да, захираларнинг ҳозирги даражаси 2023 ва 2020 йиллардаги худди шу даврга нисбатан сезиларли даражада паст.
3 февраль кунида (дам олиш куни) газ захиралари 0,18 фоиз пунктга камайди. Январь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб илиқ об-ҳаво шароитида газ сарфи сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада паст бўлди.
Европа LNG терминаллари 2023 йил январь ойида ўртача 51 фоиз унумдорликда ишлаган бўлса, февраль ойи бошидан буён уларнинг ўртача юкланиши 47 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)